date
views 387

Ким Чен Ин АҚШ Россияга ҳужум қилган тақдирда ҳарбий кўмак беришга тайёрлигини билдирди

Ким Чен Ин АҚШ Россияга ҳужум қилган тақдирда ҳарбий кўмак беришга тайёрлигини билдирди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ ёки унинг иттифоқчилари томонидан Россияга қарши амалга оширилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳарбий тажовузга қарши курашиш учун ўз мамлакатининг ҳарбий кучларини юборишга тайёр эканлигини маълум қилди.

"Бу бизнинг биродарлик ва қуролдошлик бурчимиздир ва уни муқаддас деб ҳисоблайман", – деди Шимолий Корея раҳбари 9 май куни Россия Федерациясининг КХДРдаги элчихонасига қилган ташрифи пайтида.

Ким Чен Иннинг таъкидлашича, агар АҚШ назоратсиз қолса, унинг хавфли ва провокатив ҳаракатлари янада кўпайиши мумкин. Унинг фикрича, бундай вазиятда АҚШнинг яқин иттифоқчиси ҳисобланган Жанубий Корея ҳам Вашингтоннинг "ҳамтовоғи" сифатида шунга ўхшаш ҳаракатларни содир этишга интилиши эҳтимолдан холи эмас.

"Бу каби ақлга сиғмас ҳаракатлар ўта юқумли вирус каби тез тарқалиши мумкин", – дея огоҳлантирди Ким Чен Ин.

Шимолий Корея етакчиси мамлакат ҳарбий хизматчиларининг Украинадаги можарода иштирок этишини суверен ҳуқуқларига мос келадиган ва адолатли қарор сифатида баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 май куни Россиянинг КХДРдаги элчиси Александр Матсэгора Курск вилояти ҳудудида "Украина қуролли кучларидан ҳудудларни озод қилиш амалиётида қатнашган" Шимолий Корея ҳарбий хизматчилари хотирасига бағишланган ёдгорликлар ўрнатилаётганини маълум қилди. Шунингдек, Курск вилоятидаги қайта тикланган кўча ва майдонларга ушбу жанговар ҳаракатларда иштирок этган шимолий кореялик ҳарбийлар номи берилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин АҚШ Россияга ҳужум қилган тақдирда ҳарбий кўмак беришга тайёрлигини билдирди
-->