date
views 55

Ҳиндистон 32 та фуқаролик аэропортини вақтинча ёпди

Ҳиндистон 32 та фуқаролик аэропортини вақтинча ёпди
Ҳиндистон ҳукумати Покистон билан можаро кучайгани туфайли 32 та фуқаролик аэропорти фаолиятини вақтинча тўхтатди, деб Kursiv.uz хабар берди. Бу ҳақда Times of India нашри мамлакат Фуқаролик авиацияси вазирлиги маълумотларига таянади.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, ушбу аэропортларда парвозлар 15 май соат 05:29 гача (Тошкент вақти билан 04:59) тўхтатилади.

Ёпилган аэропортлар орасида Адхампур, Амбала, Амритсар, Авантипур, Батинда, Бхудж, Биканер, Чандигарх, Халвара, Хиндон, Жайсалмер, Жамму, Жамнагар, Жодхпур, Кандла, Кангра (Гаггал), Кешод, Кишангарх, Куллу Манали (Бхунтар), Лех, Лудхиана, Мундра, Налия, Патханкот, Патиала, Порбандар, Раджкот (Хирасар), Сарсава, Шимла, Сринагар, Туаз ва Уттарлай каби шаҳарлар аэропортлари бор.

Фуқаролик авиацияси хавфсизлиги бюроси (BCAS) барча авиакомпаниялар ва аэропортлардан хавфсизликни кучайтиришни ва қўшимча эҳтиёт чораларини кўришни талаб қилди. Мумбай халқаро аэропорти эса пассажирларни текширув жараёни узоғи сабабли эрта келишга чақирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон 32 та фуқаролик аэропортини вақтинча ёпди