date
views 59

АҚШ воситачилигида Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви имзоланди

АҚШ воситачилигида Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви имзоланди
АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтида Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескин вазиятни юмшатиш бўйича муҳим келишувга эришилганини маълум қилди.

«Қўшма Штатлар воситачилигида узоқ ва қийин кечган тунги музокаралардан сўнг, Ҳиндистон ва Покистон давлатлари тўлиқ ва зудлик билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олганликларини катта мамнуният билан эълон қиламан. Ҳар икки мамлакат раҳбарларини ушбу оқилона ва соғлом қарорга келганлари билан самимий табриклайман. Дунё ҳамжамияти ушбу муҳим келишувдан миннатдор бўлади», — дея ёзди АҚШ раҳбари Truth Social тармоғидаги саҳифасида.

Шунингдек, Покистон ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дар ҳам АҚШ президентининг маълумотини тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, музокараларда эришилган келишув ҳар икки мамлакат учун тинчлик ва барқарорлик йўлидаги муҳим қадам бўлади.

Айни вақтда Ҳиндистон ҳукумати томонидан расмий баёнот ҳали берилмаган, бироқ тез орада Ҳиндистон раҳбарияти томонидан ҳам бу борадаги тасдиқни кутиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда икки мамлакат ўртасидаги вазият жиддий таранглашиб, ўзаро ҳарбий ҳаракатларга олиб келган эди. Ушбу келишув минтақада тинчлик ўрнатилиши учун жуда муҳим ва зарур қадам бўлиб қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ воситачилигида Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви имзоланди