date
views 323

Сенсацион кашфиёт: Олимлар Марсда ҳаёт изларини топган бўлиши мумкин!

Сенсацион кашфиёт: Олимлар Марсда ҳаёт изларини топган бўлиши мумкин!
Халқаро олимлар гуруҳи Марс сайёрасининг қаърида катта миқдорда суюқ сув мавжудлиги эҳтимолини тасдиқловчи сенсацион белгиларни аниқлади. Бу ҳақда Eurekalert илмий ахборот портали махсус хабар тарқатди.

Мазкур кашфиётни Хитой Фанлар академияси Геология ва геофизика институти, Австралия Миллий университети ҳамда Италиянинг Милан-Бикокка университети олимлари ҳамкорликда амалга оширган.

Тадқиқотлар NASA'нинг Марсда жойлашган InSight аппарати орқали тўпланган маълумотлар асосида ўтказилган. Олимлар сайёрада содир бўлган энг йирик метеорит зарбалари ва сейсмик силкинишларни синчковлик билан таҳлил қилишган.

Ўрганишлар натижасида сайёранинг 5,4 дан 8 километргача бўлган чуқурликда секинлашган сейсмик тўлқинлар аниқланган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу каби аномалиялар одатда фақат суюқ сув мавжудлиги сабабли пайдо бўлади.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар бу сув сайёра юзасига тенг равишда тарқатилса, унинг баландлиги 520-780 метрга етиши мумкин. Бу эса Марс тарихидаги энг йирик кашфиётлардан бири ҳисобланади.

Мутахассислар бу тадқиқот Марсда ҳаёт бор-йўқлиги ҳамда келажакда инсонларнинг ушбу сайёрада яшаш имкониятлари билан боғлиқ жуда муҳим саволларни кўтариб чиқиши мумкинлигини қайд этган.

Шунингдек, тадқиқотчилар Марс илгари сув билан қопланганлигини ва бу ҳолат тахминан 3 миллиард йил олдин якунланганини таъкидлашган. Марс юзасида сув мавжуд бўлганининг далиллари Perseverance аппарати томонидан ҳам аввалроқ аниқланганди. Унинг маълумотига кўра, Марснинг тупроқ қатламлари остида сувдан пайдо бўлган минераллар топилган.

Тадқиқотчилар бу кашфиёт сайёранинг тарихи ва келажак истиқболлари ҳақида янги имкониятларни очиб беришига ишонишмоқда.

Марсдаги суюқ сув мавжудлиги – бу инсоният келажагига қўйилган илк қадамми?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сенсацион кашфиёт: Олимлар Марсда ҳаёт изларини топган бўлиши мумкин!