date
views 58

Қизининг пешонасига тухум урган она TikTok тренди қурбони бўлди: 2 минг доллар жарима тўлайди!

Қизининг пешонасига тухум урган она TikTok тренди қурбони бўлди: 2 минг доллар жарима тўлайди!
Швециянинг Ҳелсингборг шаҳрида яшовчи 24 ёшли аёл TikTokʼда оммалашган ҳазил учун судга тортилиб, катта миқдорда жаримага маҳкум этилди. У қизининг пешонасига тухум уриб чаққани акс этган видеони ижтимоий тармоққа жойлаган эди.

Мазкур воқеа ўтган йил содир бўлган бўлиб, аёл ўз қизи билан биргаликда олмали пирог тайёрлаш жараёнини видеога туширишга қарор қилган. Бироқ тасвирга олиш вақтида аёл юмор сифатида тухумни кутилмаганда қизининг пешонасига уриб чаққан. Видеода кичик қизча ҳайратдан қаттиқ ажабланиб, онасига норози қарагани акс этган. Боланинг бундай ҳазилдан кўнгли қолгани яққол кўриниб турган бўлса-да, аёл ва видеода қатнашган бошқа бир иштирокчи қизчанинг ҳолатига қарамай, кулиб юборганлар.

TikTokʼка жойланган бу видеони 100 мингга яқин одам кўрган. Бироқ роликни кўриб, бундай ҳаракатни болага нисбатан "зўравонлик ва таҳқирлаш" деб ҳисоблаган фойдаланувчилардан бири маҳаллий полицияга мурожаат қилган. Терговдан сўнг аёлга "болаларга нисбатан зўравонлик қилиш" айби қўйилган ва у судга чақирилган.

Аёл судда қилган ҳаракати шунчаки ҳазил эканини ва TikTok тармоғида бу каби видеолар оммалашганини таъкидлади. Унинг фикрича, кўплаб ота-оналар ҳам шундай ҳазилларни тасвирга олган ва бу тармоқ тренди ҳисобланади.

Бироқ прокурор бу вазиятни жиддий баҳолади ва аёлнинг қилган ишини «боланинг қадр-қимматига тажовуз» сифатида баҳолади. Судья ҳам бундай ҳаракатни "ўйламай қилинган ва болага нисбатан носоғлом таъсир кўрсатувчи ҳаракат" деб ҳисоблади.

Натижада, суд онасини айбдор деб топиб, унга 20 минг швед кронаси (тахминан 2 минг доллар) миқдорида жарима тўлаш жазосини тайинлади.

Бу воқеа ижтимоий тармоқлардаги ҳазилларнинг болаларга нисбатан қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яна бир бор кўрсатиб берди. Шунинг учун ҳам, ота-оналарни ижтимоий тармоқлардаги видеоларни тайёрлаш жараёнида эҳтиёткор ва масъулиятли бўлишга чақирилади.

Zamin.uz таҳририяти ўз ўқувчиларига ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда масъулиятни унутмасликни маслаҳат беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қизининг пешонасига тухум урган она TikTok тренди қурбони бўлди: 2 минг доллар жарима тўлайди!