date
views 45

НАТО собиқ бош котиби: Трампга қарши дунё демократиялари D7 клубида бирлашиши керак!

НАТО собиқ бош котиби: Трампга қарши дунё демократиялари D7 клубида бирлашиши керак!
Сиёсий майдонда жиддий чақириқ! НАТОнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссеннинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг авторитар тенденцияларига қарши курашиш учун либерал демократиялар “Д7” — “Етти демократия” клубини ташкил этиши зарур. У бу ҳақда Innews нашрига берган интервьюсида баёнот берди.

“D7 – эркин дунёнинг қалқони”
Расмуссеннинг таклифига кўра, ушбу янги клубга қуйидаги давлатлар қўшилиши мумкин:
- Буюк Британия
- Европа Иттифоқи
- Канада
- Австралия
- Япония
- Жанубий Корея
- Янги Зеландия

Бу давлатлар нафақат демократия, балки кучли иқтисодий салоҳиятга эга. Расмуссеннинг таъкидлашича, уларнинг умумий иқтисодий улуши жаҳон иқтисодиётининг 30–40 фоизини ташкил этади. “Бу – катта таъсир кучидир”, — дейди у.

“Бизнинг жавобимиз ҳамжиҳатликда”
Расмуссенга кўра, агар ушбу мамлакатлардан бирортасига иқтисодий босим ўтказилса — масалан, божлар орқали — бу бутун D7 гуруҳига қаратилган таҳдид деб баҳоланиши лозим.

“Агар Хитой ёки ҳатто АҚШ томонидан божхона тарифлари, иқтисодий санкциялар ёки иқтисодий қўрқитиш уюштирилса, биз барча биргаликда жавоб қайтаришимиз керак. Бу — ягона тўғри йўл”, — дейди НАТО собиқ раҳбари.

Трампга тўғридан тўғри эътироз
Андерс Фог Расмуссен АҚШ президенти Трампни қаттиқ танқид қилиб, уни “автократ хусусиятларини намоён этаётган раҳбар” сифатида таърифлади. Унинг фикрича, Трамп дунёдаги савдо муносабатларига шубҳали ёндашиб, бутун дунёга қарши “савдо урушлари”ни бошламоқда.

“Америка биринчи!” деган шиор ортидаги миллий-егоистик сиёсат – Трампнинг асосий қуроли. Аммо дунё мана шундай ёндашувларга муносиб жавоб топиши лозим. АҚШнинг ўз ҳамкорларига нисбатан ҳурматсиз муносабатини чегаралаш учун жиддий платформа керак. D7 – ана шу ечимдир”, — деди Расмуссен.

НАТО ҳам фикрда бўлинмоқда
Эслатиб ўтамиз, Андерс Фог Расмуссен аввалроқ Европа мамлакатларига мурожаат қилиб, “АҚШ билан муносабатларда энди илгаригидек ишончли тил топишни кутмасдан, мустақил стратегик қарашлар ва ҳаракатлар”га ўтиш вақти келганини айтганди.

Шу билан бирга, у Трампнинг Европа Иттифоқига нисбатан шубҳали муносабатларини ҳам танқид қилиб, “ЕИ кўпинча АҚШ учун Хитойдан ҳам ёмонроқ савдо рақибига айланди” деган баёнотларини “ҳақоратли” деб атаганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » НАТО собиқ бош котиби: Трампга қарши дунё демократиялари D7 клубида бирлашиши керак!