date
views 19

Жанубий Каролинада ҳайратланарли фожиа содир бўлди

Жанубий Каролинада ҳайратланарли фожиа содир бўлди
Жанубий Каролинада 52 ёшли Эрик Слейт кенгуру билан юзма-юз тўқнашганидан сўнг ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Guardian хабар берган.

Ҳодиса болалар учун мўлжалланган ҳайвонот боғида рўй берган. Маҳаллий терговчиларнинг маълум қилишича, воқеа вақтида Эрик Слейт кенгуру ҳудудига кириб, ҳайвон билан жисмоний можарога киришган. Расмийларга кўра, эркакни турли жароҳатлар билан шифохонага олиб кетишган, аммо у ҳаёти учун кураш олиб бора олмаган ва жума куни кечаси вафот этган.

Тергов ишларини олиб бораётган Тамара Уиллард марҳумнинг танасида куч ишлатиш натижасида етказилган кўплаб жароҳатлар аниқланганини маълум қилган. Айни пайтда боғда махсус текширувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, Эрик Слейт — ҳайвонот боғининг эгаси Роберт Слейтнинг акаси бўлиб, у кенгуру ва валлабилар сақланадиган волерга тез-тез кириб турган ва “Жек” лақабли кенгуру билан ҳазиллашиб туриши билан танилган.

12 май куни Роберт Слейт ўзининг Facebook саҳифасида акаси акс этган суратларни эълон қилиб, “Сен доим хотирамиздасан, овозингни унутмаймиз. Жек дўстинг билан ҳаммаси яхши бўлади”, деб ёзиб қолдирган.

Ҳайвонот боғи ходимлари кенгуру ҳозирча ўз жойидан чиқмаганини ва махсус назорат остида сақланаётганини маълум қилишган. Аммо фожиа ҳайвонлар ва инсонлар ўртасидаги чегаралар ва эҳтиёт чораларига яна бир бор эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Бу ҳолат бефарқ қолдирадими? Сиз нима деб ўйлайсиз?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Каролинада ҳайратланарли фожиа содир бўлди