date
views 7

Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди

Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди
Покистон ташқи ишлар вазири Исъҳоқ Дар мамлакат ҳарбийлари Ҳиндистон томони билан ўт очиш режимини 18 майга қадар узайтиришга келишиб олганини маълум қилди.

«Бугун мулоқот қилдик ва ўт очишни тўхтатиш 18 майга қадар ўз кучида қоладиган бўлди», — дейди Дар.

Бундан ташқари, 15 май куни Покистон ТИВ Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатҳа Сингҳнинг Атом энергияси бўйича халқаро агентликни (МАГАТЭ) Покистон ядровий қуролларини назорат остига олиш борасидаги чақириғига муносабат билдирди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги МАГАТЭ ҳамда халқаро ҳамжамиятни Ҳиндистондан ядро ва радиоактив материалларнинг ўғирланиши ва контрабандасига оид маълумотларга эътибор қаратишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаро 7 майга ўтар кечаси авж олди: Ҳиндистон армияси Покистон ҳудудидаги нишонларга зарба берди. 10 майга ўтар кечаси Покистон Ҳиндистонга қарши кенг кўламли операция бошланганини эълон қилди.

11 май куни АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини айтди. Ўз навбатида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди «Синдур» ҳарбий операцияси доирасида Покистонга зарбалар бериш ҳозирча тўхтатилганини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди