date
views 8 382

Шайх Мишарий Ал-Аъфасий Эрдўғандан норози бўлди

Шайх Мишарий Ал-Аъфасий Эрдўғандан норози бўлди

Қувайт Катта масжидининг имоми - шайх Мишарий Ал-Аъфасий бир неча соат аввал ўзининг твиттерида Исроилда бўлаётган воқеаларга муносабат билдириб, Эрдўғаннинг бу мамлакатга ёрдам қўлини чўзганлигидан норози бўлган, деб хабар берди Кун нашри.

"Эрдўған Исроилдаги ёнғинларни ўчиришга самолёт юбормоқда! Савол: У Исроилни қўллаб-қувватлашга қарор қилдими?"

Бундан аввал Эрдўғаннинг Исроилга ёрдам таклиф қилгани ҳамда Мишарий Рашид Ал-Аъфасийнинг Исроилдаги ёнғинлар тўлқинига "омад тилагани" ҳақида хабарлар берилганди.

Шуни таъкидлаш жоизки, шайх ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Исроилдаги ёнғинларга тегишли хабарлар ва суратлар билан фаол бўлишмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шайх Мишарий Ал-Аъфасий Эрдўғандан норози бўлди