
Нью-Йорк университети талабаси Логан Розос битирув маросимида сўзлаган нутқида Ғазодаги фожеаларни тилга олгани учун унга диплом топширишни кечиктирди. Бу ҳақда CNN ахборот агентлиги хабар берди.
14 май куни бўлиб ўтган маросимда Розос шундай деган:
“Бугун юрагимдаги дардни сизлар билан баҳам кўлар эканман, Ғазода кечаётган қирқинни тилга олмасдан иложим йўқ. АҚШ бу урушни сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаяпти. Солиқларимиз эса айнан шу қон тўкилишга сарфланмоқда”.
Унинг сўзлари олқишларга, баъзи ўқитувчилар томонидан қарсакларга ва шу билан бирга, ҳуштак овозларига сабаб бўлди.
Университет интизомий текширув бошлади
Нутқдан сўнг университет маъмурияти талабанинг дипломини вақтинча ушлаб туришини маълум қилди ва унга нисбатан интизомий чора кўриш жараёни бошланганини билдирди.
Трамп маъмурияти қатъий чора кўришни қўллаб-қувватламоқда
АҚШда айрим сиёсий доиралар, жумладан Доналд Трамп маъмурияти, Ғазони қўллаб-қувватловчи талабаларнинг намойишларига қарши санкциявий чораларни кўриб чиқмоқда. Нью-Йорк университети эса 2025 йил бошида Адлия вазирлиги томонидан "антисемитизмдан жабр кўрган" университетлар рўйхатига киритилган эди.
Америка-Ислом муносабатлари кенгаши: “Бу хиёнат”
Америка-Ислом муносабатлари кенгаши (CAIR) университетга талабанинг дипломини топширишни талаб қилган ҳолда, бу ҳолатни Америкадаги сўз эркинлиги ва демократик қадриятларга хилоф деб баҳолади.
“Талабаларни ўз фикрини айтгани учун жазолаш — бу Америка эркинликларига хиёнатдир”, — дейилади CAIR баёнотида.
Zamin.uz таҳририятидан:
Ғазо можароси дунё бўйлаб юзлаб университетларда муҳокамага сабаб бўлаётган мавзуга айланган. Эндиликда бу можаро фақат сиёсий эмас, балки таълим, эркинлик ва инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан ҳам долзарб масалага айланмоқда. Сиз бу воқеа юзасидан қандай фикрдасиз?
Нью-Йорк УниверситетиЛоган РозосҒазо ФожалариАҚШ СиёсиДемократик ҚадриятларСўз ЭркинлигиИнтизомий ЧораларТалабалар НамойишиАмерика-Ислом Муносабатлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар