Италиянинг Ferrero қандолат компанияси матбуот томонидан тарқатилган хабар юзасидан ички тергов ишларини йўлга қўйди. ОАВда кўпчилик учун севимли бўлиб қолган "Киндер-сюрприз" шоколадларини ишлаб чиқаришда болалар меҳнатидан фойдаланганлик ҳақида маълум қилинган. Кун нашрида бу ҳақида хабар қилинди.
Компания ходимларининг ишонтириб айтишича, унинг ички қоидалари болалар меҳнатидан фойдаланишни тақиқлайди ва маъмурият шартнома бўйича ҳамкорлик қилувчи пудратчи фирмаларнинг бу қоидаларга амал қилишини назорат қилади.
"Биз Руминияда бундай тажрибанинг қўлланиши борасидаги гап-сўзлардан шокка тушдик ва бундан қаттиқ ташвишдамиз, - дейди Ferrero компанияси вакили. - Биз ҳақиқат қарор топиши учун дарҳол ички тергов ишларимизни бошлаб юбордик".
Бундан аввал Британиянинг The Sun газетаси Руминияда "Киндер-сюрприз" шоколад тухумларининг ичига жойланадиган ўйинчоқнинг елим контейнерларини вояга етмаган болалар қадоқлаётгани ҳақида хабар берганди. Газета журналистлари Руминия оиласидан интервью олишган. Маълум бўлишича, уларнинг 3 нафар фарзанди (6 ёшдан 11 ёшгача) пудратчи-фирмаларнинг биридан материалларни олиб, шу иш билан шуғулланган. Оила аъзолари қадоқланган ҳар мингта ўйинчоқ учун 20 лей (6,33 АҚШ доллари) олишган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди