date
views 702

Россияга визасиз келувчилар учун QR-код мажбурий бўлади

Россияга визасиз келувчилар учун QR-код мажбурий бўлади
2025 йил 30 июндан бошлаб Россияга визасиз режимда келаётган барча чет эл фуқаролари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам сафардан олдин «Gosuslugi RuID» мобиль иловасида онлайн рўйхатдан ўтиши шарт этиб белгиланди. Бу ҳақда Россиянинг масъул органлари расман маълум қилди.

QR-кодсиз чегарадан ўтиш мумкин эмас

Тизим талабига кўра, Россияга визасиз тартибда келувчи шахслар махсус мобил дастур орқали рўйхатдан ўтиб, QR-код олиши керак бўлади. Бу QR-код чегарадан ўтиш пайтида мажбурий тарзда тақдим этилиши зарур бўлади.

Рўйхатдан ўтиш учун нима қилиш керак?

Ариза юбориш жараёни жуда содда:
- «Gosuslugi RuID» иловасида шахсий кабинет яратиш;
- фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш;
- Россияда бўлиш даврини кўрсатиш.

Мазкур ариза Россияга келишдан камида 72 соат олдин тўлдирилиши лозим. Агар сафар тўсатдан — мисол учун, яқин қариндош вафоти ёки шошилинч тиббий сабабларга кўра амалга оширилаётган бўлса, аризани 4 соат олдин ҳам юбориш мумкин.

Қандай шахслар рўйхатдан озод этилади?

Баъзи тоифадаги фуқаролар ушбу тартибдан озод этилади:
- Беларусь фуқаролари;
- 6 ёшгача бўлган болалар;
- виза, вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномасига эга шахслар.

6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун аризани уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакиллари топширади. Улар ҳам ўз шахсий рўйхатдан ўтиш кодини олишлари керак бўлади.

Zamin.uz таҳририятидан:
Янги тартиб Россияга борувчи ўзбекистонликлар учун муҳим ўзгариш бўлиб, сафар олдидан тайёргарликни янада аниқ ва режали қилишни талаб этади. QR-кодсиз чегарадан ўтиш имкони бўлмаслиги сабабли, ҳар бир сафар қилувчи ушбу янгиликка тайёр бўлиши керак. Сиз буни қандай баҳолайсиз? Яхши тартибми ёки ортиқча юкми?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияга визасиз келувчилар учун QR-код мажбурий бўлади
-->