date
views 197

Путин: Россияда урушни тугатишга етарли куч бор

Путин: Россияда урушни тугатишга етарли куч бор
Россия президенти Владимир Путин “Россия. Кремль. Путин. 25 йил” ҳужжатли фильмида сўзлаб, Москва Украинага қарши бошланган урушни Россия манфаатлари ва хавфсизлиги нуқтаи назаридан “керакли натижа билан” якунлаш учун барча ресурсларга эгалигини таъкидлади. Унга кўра, Россия нафақат ҳарбий жиҳатдан, балки сиёсий ва маънавий жиҳатдан ҳам ўз мақсадларига содиқ қолмоқда.

“Инқирозни келтириб чиқарган сабабларни йўқ қилиш, узоқ муддатли тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, рус тилини она тили деб билувчи ва Россияни ўз Ватаним деб ҳисобловчи одамлар яшайдиган ҳудудларда халқимиз манфаатларини ҳимоя қилиш — биз қилаётган ишнинг асосий моҳияти мана шунда”, — деди Путин.

Ядровий қурол ҳақида

Интервьюда Путин Россия ядровий қурол ишлатиши эҳтимоли ҳақидаги саволларга жавобан, бу борада ҳозирча зарурат йўқлигини ва “бундай эҳтиёж пайдо бўлмаслигига” умидворлигини билдирди.

Украин разведкаси нега хавотирда?

Айни пайтда Украина Мудофаа вазирлиги разведкаси маълум қилганидек, Россия 19 майга ўтар кечаси РС-24 “Ярс” қитъалараро баллистик ракетасини “ўқув-жанговар” мақсадда синовдан ўтказишни режалаштирмоқда. Бу хабар ортидан минтақа яна бир бор кескинлик остисида қолиши мумкин.

 Zamin.uz таҳририятидан:
Путиннинг ушбу баёноти Россиянинг геосиёсий йўналишида қатъийлик ва узоқни кўзловчи мақсадлар устуворлигини яна бир бор намоён этди. Аммо ядро синови ҳақидаги хабар халқаро ҳамжамиятда жиддий хавотир уйғотмоқда. Сиз бу баёнот ва бўлажак ракеталар синовини қандай баҳолайсиз?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин: Россияда урушни тугатишга етарли куч бор