date
views 100

Афғонистонни хавфсизлик тизимига қўшиш керак — БМТнинг муҳим чақируви

Афғонистонни хавфсизлик тизимига қўшиш керак — БМТнинг муҳим чақируви
Термиз шаҳрида ўтказилаётган "Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш" мавзусидаги Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги Термиз мулоқотининг илк йиғилишида БМТнинг Афғонистонга кўмак миссияси раҳбари Роза Отунбаева жуда муҳим таклиф билан чиқди. Унинг таъкидлашича, минтақа барқарорлиги ва тараққиётини таъминлаш учун Афғонистонни Марказий Осиё давлатларининг коллектив хавфсизлик тизимига интеграция қилиш шарт.

“Хавфсизлик муаммоси ҳал этилмас экан, инвестиция келмайди”

Отунбаеванинг фикрича, минтақада ҳеч қандай инвестициявий муҳит ва лойиҳа амалга ошмайди, агар хавфсизлик масалалари ечимини топмаса. У Афғонистонни Марказий Осиё давлатлари билан ягона хавфсизлик тизимига киритиш орқали нафақат ички барқарорлик, балки минтақавий ишончни ҳам мустаҳкамлаш мумкинлигини таъкидлади.

“Қўшни хавфсизлик кучлари ҳалигача учрашмаган”

Мазкур йиғилишда Роза Отунбаева яна бир муаммога эътибор қаратди — Афғонистон ва қўшни давлатлар хавфсизлик кучлари ўртасида жўшқин ҳамкорлик етишмаяпти. У “Ҳар доим аксилтеррор гуруҳлари ҳақида гапирамиз, лекин улар бир-бирларини ҳеч қачон кўришмаган”, деб таъкидлади. Унинг фикрича, хавфсизлик органлари ўртасида доимий учрашувлар ва ахборот алмашинуви минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Zamin.uz таҳририятидан:
Афғонистонни минтақавий хавфсизлик тизимига қўшиш таклифи, нафақат амалий, балки стратегик нуқтаи назардан ҳам долзарб саналади. Ушбу ёндашув минтақадаги умумий хавфсизлик салоҳиятини ошириши, ишонч муҳитини кучайтириши ва инвесторлар учун барқарор муҳит яратиши мумкин. Сиз бу ҳақда қандай фикрдасиз? Афғонистонни интеграция қилиш минтақа келажагига қандай таъсир кўрсатади?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонни хавфсизлик тизимига қўшиш керак — БМТнинг муҳим чақируви