date
views 92

Россия паспорти эвазига фронт: 20 минг мигрант жангга юборилди

Россия паспорти эвазига фронт: 20 минг мигрант жангга юборилди
Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикиннинг баёнотига кўра, Украинадаги жанговар ҳудудларга Россия фуқаролигини олган 20 мингдан зиёд киши йўлланган. Улар асосан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган, кейинчалик Россия паспортларини олган фуқаролар экани таъкидланмоқда.

Бастрикиннинг маълум қилишича, Россияда “военкомат”га боришни хоҳламаган фуқаролар сони 80 мингдан ошган. Улар орасида қўлга олинганлар ҳам бор ва кўпчилиги мажбурий тарзда ҳарбий ҳисобга қўйилган. Шу билан бирга, 20 минг нафар ёш мигрант “фронт чизиғига жўнатилган”, дея таъкидлади Тергов қўмитаси раҳбари.

Фуқаролик эвазига мажбурий хизмат

Сўнгги ойларда Россия ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан йирик рейдлар ўтказилмоқда. Улар чоғида фуқаролик олган, бироқ ҳарбий ҳисобда турмаган шахсларга чақирув қоғозлари тарқатилмоқда, “военкомат”ларга олиб кетилмоқда. Қатор ҳолларда паспорт билан таҳдид қилиниб, жанг қилиш шартномасини имзолашга мажбурланаётганлар ҳам бор.

2024 йил июнида Бастрикин яна бир бор шу мавзуда чиқиш қилиб, ҳарбий ҳисобда турмаган 30 минг чет эллик қўлга олинганини айтган. Уларнинг 10 минг нафари фронт ортидаги “окоп қазиш” ишларига йўналтирилган.

Zamin.uz таҳририятидан:
Россия фуқаролигини олиш кўп ҳолларда ҳимоя ва имкониятлар демакдир. Бироқ бу маълумотлар шартли эркинликнинг қандай оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Сиз бу ҳақда қандай фикрдасиз? Фуқароликнинг бундай “бадали” қанчалик адолатли?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия паспорти эвазига фронт: 20 минг мигрант жангга юборилди