date
views 147

СССР ҳали ҳам “юридик жиҳатдан мавжудми?”: Кремл маслаҳатчисидан баҳсли баёнот

СССР ҳали ҳам “юридик жиҳатдан мавжудми?”: Кремл маслаҳатчисидан баҳсли баёнот
Санкт-Петербургда ўтказилган халқаро юридик форумда Россия президентининг маслаҳатчиси Антон Кобяков жуда қизғин муҳокамаларга сабаб бўладиган фикр билдирди. Унга кўра, Совет Иттифоқи “ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳали ҳам тугатилмаган ва формал равишда мавжуд” ҳисобланади. Бу ҳақда ТАСС ва бошқа Россия ОАВлари хабар тарқатди.

“СССРни тугатиш жараёни нотўғри амалга оширилган”

Антон Кобяковнинг таъкидлашича, бу хулосалар нафақат Россия, балки халқаро ҳуқуқшунослар томонидан ҳам кўп йиллардан бери илгари сурилади. Сабаби эса – 1922 йилда СССР Халқ депутатлари съезди орқали ташкил этилган бўлса, уни тарқатиш ҳам айнан ўша даражадаги орган — СССР съездининг қарори билан амалга оширилиши керак эди. Аммо тарихда бундай қарор қабул қилинмаган.

У, шунингдек, 1991 йил 8 декабрда имзоланган ва СССРнинг тарқалишини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаган Беловеж келишувининг ҳам легитимлигини шубҳа остига олди. Унга кўра, ушбу ҳужжатларни РСФСР, Украина ва Беларусь ССРлари олий кенгашлари тасдиқлаган, аммо бундай ваколат уларда бўлмаган.

“Украинадаги уруш – ички жараён” деган баҳсли фикр

Кобяков ушбу “ҳуқуқий мантиқи” асосида Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини “ички иш” сифатида баҳолади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги воқеаларни тўлиқ тушуниш учун СССРнинг парчаланишига берилган ҳуқуқий баҳо қайта кўриб чиқилиши керак.

“СССР фуқаролари” – радикал ҳаракат ва унга қарши чоралар

Бу ғоя фақат Кремлдагина эмас, балки Россиядаги айрим радикал гуруҳларда ҳам жонли сақланиб келмоқда. 2000-йиллар бошида “СССР фуқаролари” номли ҳаракат пайдо бўлганди. Уларнинг аъзолари ўзларини Совет фуқароси деб ҳисоблаб, Россия давлат органларини тан олмасликка ҳаракат қилишган.

2022 йилда бу гуруҳ Россия Адлия вазирлиги томонидан экстремистик ташкилот сифатида эътироф этилди ва унинг етакчиси Сергей Тараскин 8 йилга қамалди.

Путиннинг тарих ҳақидаги муносабати

Маълумки, Владимир Путин ҳам илгари бир неча бор СССР тарқалиши ҳақида афсус изҳор этган. У бу воқеани “20-асрнинг энг йирик геосиёсий фожиаси” деб атаган.

 Zamin.uz таҳририятидан:
Антон Кобяковнинг бу баёноти нафақат ҳуқуқшунослар, балки сиёсатшунослар ва халқаро ҳамжамият диққатини ҳам ўзига тортди. СССРнинг “ҳуқуқий мавжудлиги” ҳақидаги иддаолар ниманинг белгиси? Бу фикрлар Россия ташқи сиёсатида янги стратегик йўналишларга асос бўладими?

Сиз бу масалада қандай фикрдaсиз? СССР ҳақиқатан ҳали тугалланмаганми?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » СССР ҳали ҳам “юридик жиҳатдан мавжудми?”: Кремл маслаҳатчисидан баҳсли баёнот