
21 май куни Исроил ҳарбийлари Ғарбий Соҳилдаги Женин қочқинлар лагери яқинида бўлиб турган халқаро дипломатик делегацияга нисбатан огоҳлантирувчи ўқ узди. CNN хабарига кўра, делегация лагерь атрофидаги гуманитар вазиятни ўрганиш мақсадида у ерга ташриф буюрган бўлган.
Делегация таркибида Буюк Британия, Франция, Канада, Германия, Ирландия, Нидерландия ва яна ўнлаб давлатларнинг дипломатлари бўлган. Ҳодиса вақтида улар лагер яқинида ҳаракатланаётган бўлган, шу пайт Исроил аскарлари уларга қарата ўт очган.
Фаластин ТИВ бу ҳаракатни “қасддан ва ноқонуний ҳужум” деб баҳолаб, Исроил ҳукуматини тўлиқ жавобгар деб ҳисоблашини маълум қилди. Воқеанинг видеоязувида аскарларнинг йўл тўсиб турган дарвоза ортидан делегацияга қарата ўт очаётгани аниқ кўринади.
Исроил томони изоҳ берди
Исроил мудофаа кучлари ҳодисадан сўнг расмий баёнот берди. Унга кўра, делегация олдиндан белгиланган йўналишдан чиқиб, ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган зонага кириб қолган. Шу сабабли огоҳлантирувчи ўқ узилган ва ҳозирда тергов бошланган.
БМТ ва ЕИдан кескин муносабат
БМТ ва Европа Иттифоқи бу воқеани жиддий қоралади. БМТнинг ёрдам ташкилоти директори Роланд Фридрих бу ҳаракат “ҳаддан ташқари куч ишлатиш”нинг яна бир мисоли эканини таъкидлади.
Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас “дипломатлар ҳаётига таҳдидларни қабул қилиб бўлмаслигини” айтди. Италия, Франция, Испания ва Канада ўз элчиларини Исроил ТИВга расмий тушунтириш сўраб чақирди. Канада бош вазири Марк Карни “воқеа тўлиқ ва шошилинч тушунтирилишини кутмоқда”, деб баёнот берди.
Халқаро жавоб кескин
Туркия, Қатар, Иордания ва Миср ҳам ушбу ҳодисани “ҳақоратли ва жавобгарликсиз ҳаракат” сифатида баҳолади. Ғарб дипломатик ҳамжамияти бу воқеани Исроилнинг Ғарбий Соҳилдаги ҳарбий амалиётлари доирасида юзага келаётган қонунбузарлик сифатида баҳоламоқда.
Zamin.uz таҳририяти ушбу воқеа юзасидан халқаро муносабатлар ва тергов натижаларини кузатишда давом этади. Сиз ушбу ҳаракатни қандай баҳолайсиз? Исроил дипломатик дахлсизликни буздими?
Фото: AFP «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар