date
views 274

74 йил бирга яшаган жуфтлик бир кунда ҳаётдан кўз юмди

74 йил бирга яшаган жуфтлик бир кунда ҳаётдан кўз юмди
Бразилиялик Паскоал ва Одилета исмли нуроний жуфтлик ҳаёт йўлини елкама-елка босиб ўтишди. Уларнинг муҳаббат ҳикояси оддий бир тасодиф билан бошланган: йигит занжирли тақинчоқни бармоғида айлантираётганда, у тасодифан бир нотаниш қизнинг қўлига тушиб кетади. Бу ҳолат икковининг ҳам кулгусига сабаб бўлади. Айнан шу пайтдан бошлаб юракларда муҳаббат уйғонади.

1951 йилда турмуш қуришган бу жуфтлик ҳаётларини меҳр, сабр ва тушуниш билан кечиришди. Никоҳдан сўнг улар олти фарзандни дунёга келтириб, бугунги кунга келиб, невара, чевара ва ҳаттоки эваралар кўриш бахтига муяссар бўлишди.

Сўнгги йилларда Одилета Альцгеймер (хотира йўқолиши) билан курашди. Унинг барча парвариши, дардига дармон бўлиш ниятида Паскоал фидойилик билан хизмат қилди. Аммо 2023 йилда у ҳам оғир ташхис – даволаб бўлмайдиган ичак саратонини эшитди. Бу хабар Паскоални чуқур қайғуга солди: у хотинисиз яшай олмаслигини биларди, аммо ундан ҳам ачинарлиси, Одилета ҳам усиз яшай олмасди...

Шундан сўнг, Паскоал ибодат қила бошлади: “Эй Худо, бизни бир кунда олиб кет.” Яратганнинг иродаси билан уларнинг илтижолари ижобат бўлди.

2023 йил 17 апрель куни эрталаб соат 07:00 да Одилета 92 ёшида вафот этди. Худди шу куни кечга яқин, соат 17:00 да Паскоал ҳам 94 ёшида дунёдан кўз юмди. Жуфтликнинг ҳаётидаги энг рамзий дақиқа – улар никоҳ тўйларининг 74 йиллигидан атиги икки кун ўтиб, бирга охират сари йўл олишди.

Уларнинг фарзандлари, невара ва қариндошлари бу воқеани эшитиб, бир овоздан шундай дейишди: “Бу чинакам муҳаббат ҳикояси, гўё кино учун ёзилгандек.”
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 74 йил бирга яшаган жуфтлик бир кунда ҳаётдан кўз юмди