date
views 160

Ғазода очлик назоратдан чиқди: одамлар БМТ омборига бостирииб кирди, қурбонлар бор

Ғазода очлик назоратдан чиқди: одамлар БМТ омборига бостирииб кирди, қурбонлар бор
28 май куни Ғазо секторида инсонпарварлик кризиси яна бир фожиали нуқтага етди. БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) Х ижтимоий тармоғида эълон қилган маълумотга кўра, “очликдан азоб чекаётган юзлаб фуқаролар” ташкилотнинг Ғазодаги озиқ-овқат омборига босқин қилиб кирди. Ушбу ҳодиса тўғридан-тўғри очликнинг ҳалокатли чегарадан ўтиб кетганини ва гуманитар ёрдамнинг етарли даражада етказилмаётганини кўрсатмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса пайтида камида икки киши ҳалок бўлган, яна бир нечта киши турли жароҳатлар олган. Оммавий тартибсизликлар ва омборда юзага келган паника ортидан инсонлар ўртасида тиқилинчлик, босишиш ва куч ишлатиш ҳолатлари кузатилган.

WFP баёнотида таъкидланишича, “Ғазода 80 кундан ортиқ вақт давомида тўлиқ блокада ҳукм сурмоқда. Озиқ-овқат ва бошқа ёрдамлар тўхтаб қолган. Бу эса аҳолининг гуманитар эҳтиёжларини назоратдан чиқариб юборди”.

Ташкилот Ғазога озиқ-овқат етказиб беришни тартибли ташкил қилиш учун “гуманитар ташкилотларнинг хавфсиз ва тўсиқсиз кириши”ни талаб қилмоқда. Улар Исроил ва бошқа халқаро тузилмаларни биргаликда ҳаракат қилишга чақирмоқда.

Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) ўзининг расмий саҳифалари орқали бу воқеаларга муносабат билдирди. 27 май куни улар 400 дан ортиқ юк машинаси инсонпарварлик ёрдами билан Ғазога етказилганини ва ҳозирда “БМТ томонидан тарқатилишини кутмоқда”лигини маълум қилди.

ЦАҲАЛнинг таъкидлашича, “логистика ва хавфсизлик протоколлари тўлиқ мослаштирилган”, аммо БМТ “ҳануз ўз вазифаларини бажаришдан бош тортаётгани” ҳақида фикр билдирилди. Шу билан бирга, Исроил мудофаа идорасидаги COGAT тузилмаси ҳам ишни мувофиқлаштиришда иштирок этмоқда.

Ушбу воқеалар яна бир бор Ғазо секторидаги оғир гуманитар вазиятга ва халқнинг жон сақлаш учун кескин чораларга боришга мажбур бўлаётганига ойдинлик киритди. БМТ, Исроил ва бошқа халқаро ташкилотлар ўртасидаги келишмовчилик эса ёрдамни ўз вақтида етказишга тўсқинлик қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазода очлик назоратдан чиқди: одамлар БМТ омборига бостирииб кирди, қурбонлар бор