date
views 343

Rand таҳлили: НАТО–Россия уришида ҳаво устунлиги ҳал қилувчи бўлади

Rand таҳлили: НАТО–Россия уришида ҳаво устунлиги ҳал қилувчи бўлади
Америка Қўшма Штатларининг нуфузли таҳлилий маркази — Rand Corporation 29 май куни ўзининг навбатдаги таҳлил ҳисоботини эълон қилди. Унда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмаси асосида ишлаб чиқилган ва НАТО ҳамда Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашув сценарийлари таҳлил қилинган. Тадқиқотнинг асосий хулосаси — бундай можародаги ҳал қилувчи омил бу сафар ҳаводаги устунлик бўлиши мумкин.

Rand мутахассислари таъкидлаганидек, Шимолий Атлантика алянсининг потенциал ҳаво устунлиги фронтдаги позицияли, “турғун” урушга йўл қўймасдан, тезкор ва юқори динамикага эга операцияларни амалга ошириш имконини беради. Бу эса, уларнинг фикрига кўра, Россия–Украина урушидаги ҳозирги сценарийдан мутлақо фарқли бўлади.

НАТО Украинадан қандай сабоқ олди?

Хисоботда сўнгги уч йил мобайнида Украинадаги воқеалардан НАТО ва АҚШ қандай хулосалар чиқаргани таҳлил қилинган. Жумладан, кичик дронлар ва радиоэлектрон кураш қуролларининг самарадорлиги Россия–Украина фронтида ҳал қилувчи рол ўйнаётгани таъкидланади. Аммо бу соҳаларда НАТО мамлакатлари, хусусан, АҚШ маълум бир технологиявий ортда қолиш ҳолатига дуч келганини тан олишади.

Шу билан бирга, экспертлар алянс мамлакатларининг мудофаа саноатидаги заиф нуқталарини ҳам тилга олишади. Уларнинг фикрича, НАТО давлатлари зарур миқдорда снаряд ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришда Россиядан анча орқада қолмоқда. Бу муаммо яқин йилларда ҳал этилмаса, катта масштабдаги тўқнашувда жиддий тўсиқларга олиб келиши мумкин.

Шунга қарамасдан, НАТО устунликни сақлаб қолади

Rand ҳисоботи муаллифлари қайд этишича, юқорида тилга олинган муаммоларга қарамасдан, НАТО ҳарбий қудрат, техник устунлик ва қўшма операцияларни мувофиқлаштириш қобилияти жиҳатидан Россиядан устун бўлиб қолаверади. Айниқса, ҳаво кучлари соҳасида НАТОнинг технологик салоҳияти ва шиддатли ҳаракат қилиш имкониятлари катта устунлик яратади.

Ушбу таҳлилни мутахассислар эҳтимолий жаҳон геосиёсий мувозанатини тушунишда муҳим ҳужжат сифатида баҳолашмоқда. Rand’нинг бу хулосалари нафақат АҚШ ва НАТОнинг стратегиясини шакллантиришда, балки Европа хавфсизлик муҳитини баҳолашда ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Rand таҳлили: НАТО–Россия уришида ҳаво устунлиги ҳал қилувчи бўлади