date
views 76

Трамп пўлат божини 50 фоизгача кўтаради!

Трамп пўлат божини 50 фоизгача кўтаради!
АҚШда савдо тарифларига оид кескин қарор эълон қилинди. 4-июндан бошлаб пўлат ва алюминий импорти учун бож ставкаси 25 фоиздан 50 фоизгача оширилади. Бу ҳақда собиқ президент Доналд Трамп Питсбург яқинидаги УС Стеел заводида нутқ сўзлар экан, расман эълон қилди.

"Пўлат ва алюминий соҳаларимиз тарихда бўлмаган даражада кучли қайтмоқда. Бу янгилик бизнинг жасур саноат ишчиларимиз учун катта ютуқ бўлади. АМEРИКАНИ ЯНА БУЮК ҚИЛАМИЗ!", — деб ёзди Трамп нутқидан сўнг Трутҳ Соcиалъдаги саҳифасида.

Шу билан бирга, бу тарифларга оид ҳуқуқий тортишувлар ҳануз давом этмоқда. АҚШ Халқаро савдо бўйича Федерал суди илгари Трамп томонидан киритилган айрим бож ставкаларини қонуний эмас деб топган ва у бундай қарорларни мустақил қабул қилиш ваколатига эга эмаслигини билдирган эди.

Бунга жавобан Трамп адвокатлари тезда апелляция аризаси топширдилар. Натижада суд қарори вақтинча бекор қилиниб, божлар 9-июнгача амал қилишда давом этади. Аммо ушбу чоралар пўлат, алюминий, автомобиллар ва уларнинг эҳтиёт қисмларига ҳозирча бевосита таъсир қилмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп пўлат божини 50 фоизгача кўтаради!