date
views 414

Сеул метросида ёнғин: 400 йўловчи эвакуация қилинди

Сеул метросида ёнғин: 400 йўловчи эвакуация қилинди
Жанубий Корея пойтахти Сеул метросида юз берган фавқулодда ҳолат жамоатчилик эътиборини тортди — метро поездида атайлаб ёнғин чиқарганликда гумон қилинган 60 ёшли эркак қўлга олинди. Бу ҳақда "Ёнҳап" ахборот агентлиги расмий манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи Еуинару бекати яқинида ушланган. Текширувлар давомида маълум бўлишича, у метро вагонига горелка ва ёнилғи тўлдирилган канистр олиб кирган ва Ейнару ҳамда Мапҳо бекатлари оралиғида ёнғин қўзғатган.

Ушбу ҳолат 400 нафардан ортиқ йўловчини зудлик билан туннел орқали эвакуация қилишга сабаб бўлди. Ёнғин оқибатида 20 дан ортиқ фуқаро куйиш маҳсулотлари билан заҳарланиш белгилари билан шифохонага етказилган. Баъзиларининг эса суяклари, хусусан тўпиғи сингани хабар қилинмоқда.

Ёнғин ўз вақтида ўчирилган бўлса-да, Сеул метрополитени вакиллари воқеа сабабли Ейнару ва Эоге бекатлари оралиғидаги участкада поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.

Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда. Расмийлар ушбу ҳолатнинг такрорланмаслиги учун хавфсизлик чораларини кучайтиришга ваъда бермоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сеул метросида ёнғин: 400 йўловчи эвакуация қилинди