
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден онкологик касалликни даволаш мақсадида махсус дори воситаларини қабул қила бошлади. Бу ҳақда у Делавер штатида журналистлар билан суҳбат чоғида маълум қилди.
"Барчаси оддий бир таблеткадан бошланади. Олти ҳафта давомида бир хил дори ичаман, сўнгра бошқасига ўтаман. Ҳеч қайси аъзоларим зарар кўрмаган, суякларим соғлом ва мустаҳкам", — деди у суҳбат давомида.
Байденнинг таъкидлашича, у ва яқинлари бу хасталикни енгиб ўтишга ишонч билан ёндашмоқда. Унга тахминан 30 йил аввал шунга ўхшаш ташхис қўйилган тажрибали жарроҳ муолажа қилмоқда.
Сиёсатчи ўзини яхши ҳис қилаётганини ва даволаниш жараёни ижобий кечаётганини маълум қилди. Байденнинг бу билдируви кенг жамоатчиликда қизиқиш уйғотди.
Ҳозирча расмий манбалардан ташхиснинг аниқ тури ошкор қилинмаган бўлса-да, унинг сўзларидан даво жараёни яхши назорат остида экани англашилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар