18:09 / 17.03.2015
7 246

Financial Times: Россияга қарши санкциялар масаласи Европа Иттифоқини бўлиб юбориши мумкин

Financial Times: Россияга қарши санкциялар масаласи Европа Иттифоқини бўлиб юбориши мумкин

Нашрда ёзилишича, Россияга қарши санкцияларни яна олти ойга узайтириш масаласининг ўткир муҳокама қилиниши Европа Иттифоқи вакиллари Москвага нисбатан қандай муносабатда бўлиш ҳақида бир қарорга кела олмаганидан далолат беради. Шу ҳафта бўлиб ўтадиган Европа раҳбарлари саммити ташкилотнинг Украина инқирози масаласида бир қарорга келиши учун охирга имконият бўлиши мумкин.

Буюк Британия, Скандинавия ва Болтиқбўйи давлатлари санкцияларни узайтириш, уларнинг миқёсини янада кенгайтириш тарафдорлари бўлиб, шу орқали Россияни Минск келишувларини бажаришга ҳамда Украинанинг эски чегараларини тиклашга мажбур қилишга чақирмоқда. Аммо бир неча ҳафтадан буён Франция, Италия, Испания сингари давлатлар мутасаддилари санкцияларни кучайтириш Россияни қатъий чоралар кўришга мажбур қилиши, бунинг натижасида Минск келишувларининг амалга оширилиши хавф остида қолиши мумкинлигини таъкидламоқда.

20 март куни бўлиб ўтадиган саммитда Европа давлатлари раҳбарларида ушбу масала бўйича ягона фикрга келиш учун яна бир имконият бўлади. Financial Times Европа Иттифоқи расмий шахсларидан бирининг фикрини келтиради: “Агарда биз қисқа муддатда қарор қабул қилмасак, Россиянинг Европа Иттифоқини парчалаб ташлашга қаратилган тарғиботига янада кучлироқ дучор бўламиз”.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Financial Times: Россияга қарши санкциялар масаласи Европа Иттифоқини бўлиб юбориши мумкин