
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Яқин Шарқдаги муаммоларни ҳал қилиш учун Теҳрон ва Анқара ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини айтди, деб хабар бермоқда Кун нашри.
"Минтақадаги вазият қалтис бўлган бугунги кунда, Теҳрон ва Анқара ўртасидаги ҳамкорлик, ҳамфикрликни ривожлантириш ҳамда ўзаро алоқалар минтақадаги муаммоларни ҳал қилишда ҳаммага фойдали бўлиши мумкин", деб айтди Руҳоний Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу билан учрашув якунларига кўра.
Руҳонийнинг айтишича, минтақа давлатларининг ҳамкорлиги Сурия ва Ироқдаги инқирозларни ҳал қилиш ва бу давлатларда террорчиликка қарши кураш учун зарурдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар