Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон Россия ҳарбий-коинот кучлари Хамадан вилоятидаги базадан фойдаланишлари мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда. Теҳрон Россия билан Суриянинг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватлашга имкон берадиган ҳамкорликка тайёр.
Ҳозирча Россия ҳарбийлари томонидан Деҳқон баёнотига муносабат билдирилмади.
Россия ҳарбий-коинот кучлари бу базадан жорий йилнинг августида фойдаланган, бироқ уни томонлар орасида вужудга келган "баъзи тушунмовчиликлар" сабабли тарк этганди.
"Коммерсантъ" нашридаги манбанинг тушунтиришича, келишмовчиликлар Москва Эрон базасини тўлақонли ҳарбий объект сифатида қўллашни мўлжаллагани ва у ерда ҳарбий курол жойлаштиришни режалаштиргани сабабли вужудга келган. Бироқ Теҳронни бу вариант қониқтирмаган. Ўшанда Деҳқон россиялик ҳарбийларни "маълум даражада ўзини катта тутишда ва ножентлменча хатти-ҳаракатда" айблаганди.
Россия Хамадандаги базада Сурияда террорчилар позицияларига қарши ҳужумларда иштирок этувчи Ту-22М3 стратегик бомбардимончилари ва Су-34 кўп мақсадли самолётларини жойлаштирмоқчи бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади