
Украина делегацияси навбатдаги музокаралар учун Истанбул шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда мамлакат оммавий ахборот воситалари хабар тарқатмоқда.
Таркибида 14 нафар аъзо бўлган Украина делегациясига мамлакат мудофаа вазири Рустем Умеров раҳбарлик қилмоқда. Музокаралар икки делегация ўртасида куннинг иккинчи ярмида ўтказилиши белгиланган.
Айтиш керакки, Россия делегацияси Истанбулга кеча кечқуруннинг ўзида етиб келган. Россия томонидан музокараларга президент ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилмоқда.
Унинг таъкидлашича, Россия можарони тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан тайёрланган меморандумнинг украин ва инглиз тилларидаги нусхалари Украина томонига етказилган.
Музокаралар жараёнида қандай янгиликлар юз бериши ва томонлар қандай қарорларга келишлари эса барча учун қизиқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар