date
views 3 103

Зилзиладан фойдаланиб, 200 маҳбус қамоқдан қочди — Карачида тинчлик бузилди

Зилзиладан фойдаланиб, 200 маҳбус қамоқдан қочди — Карачида тинчлик бузилди
Покистоннинг жанубида жойлашган Карачи шаҳрида фавқулодда ҳолат юз берди — Малир туманидаги қамоқхонада рўй берган кичик зилзила вақтида 200 дан ортиқ маҳбус жазони ўташ жойидан қочиб кетишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар полицияга таяниб хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, табиий офат сабабли қамоқхонада кенг эвакуация ишлари амалга оширилган. Жами 2000 га яқин маҳбус бошқа ҳудудларга кўчирилган бўлса-да, шундан 213 нафари назоратсиз ҳолатда қолиб, тартибни бузиб, қамоқхонани ташлаб чиқиб кетган.

Ҳукумат зудлик билан ҳаракатга келиб, полиция кучлари қамоқхона атрофини ўраб олди. Қочоқларни қидириш ишлари давом этар экан, 78 нафар маҳбус қайта қўлга олинди. Афсуски, операция пайтида бир киши ҳалок бўлди, яна уч нафар хавфсизлик ходими турли даражадаги жароҳатлар олди.

Ҳозирда қочиб кетган маҳбусларни қидириш ва вазиятни назоратга олиш ишлари изчил равишда давом этмоқда. Мутасаддилар ушбу воқеа бўйича махсус тергов бошланганини маълум қилган.

Маҳаллий фуқаролар ушбу ҳолатдан сесканган ҳолда, шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Карачидаги қамоқхоналардаги хавфсизлик тизими қайта кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зилзиладан фойдаланиб, 200 маҳбус қамоқдан қочди — Карачида тинчлик бузилди