date
views 1 959

Ҳарбий объектга ўт қўйган шахс 16 йилга озодликдан маҳрум этилди

Ҳарбий объектга ўт қўйган шахс 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
Россияда хавфли жиноят содир этган 27 ёшли Алексей Рожков тергов ва суд жараёнларидан сўнг қатъий жазога маҳкум этилди. Унинг қилмиши мамлакатдаги хавфсизлик тизимига таҳдид сифатида баҳоланди. Марказий округ ҳарбий суди Рожковни 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди.

Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 11 мартга ўтар кечаси Рожков Свердловск вилоятининг Берёзовский шаҳрида жойлашган ҳарбий объектга атайлаб ўт қўйган. Бу ҳаракат қасддан содир этилган ва унинг мақсади давлатнинг ҳарбий салоҳиятига зарба бериш бўлган.

Юқори хавфли бу ишдан сўнг Рожков интернет орқали чиқиш қилиб, ўз қилмишини очиқ тан олган ва омма олдида Россия Қуролли Кучларини обрўсизлантирувчи, сохта маълумотлар тарқатган.

Рожков ўша пайтда хорижда яширинган бўлса-да, унинг манзили аниқланиб, ҳибсга олинган ва Свердловск вилоятига етказилган. Суд уни террорчилик акти содир этганлик, терроризмни интернетда оқлаш ва қалбаки маълумотлар тарқатиш айблари бўйича жавобгар деб топди.

Суд қарорга кўра, Рожков дастлабки 5 йилни озодликдан маҳрум қилиш шароитида ўтказади, қолган 11 йилини эса қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.

Мазкур иш Россияда сўнгги йилларда давлат хавфсизлиги ва ҳарбий объектлар муҳофазасига оид чоралар янада кучайтирилаётганини кўрсатади. Мутасаддилар бу каби ҳолатларга нисбатан қатъий чора кўрилишини яна бир бор таъкидлашди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳарбий объектга ўт қўйган шахс 16 йилга озодликдан маҳрум этилди