date
views 157

Россиялик болаларнинг ҳаёти интернет домига тушиб қолдими?

Россиялик болаларнинг ҳаёти интернет домига тушиб қолдими?
Замонавий болалик ҳақида гап кетганда, авваламбор кўз олдимизда смартфонлар, планшетлар ва турли гаджетлар пайдо бўлади. МТС томонидан Болалар куни муносабати билан ўтказилган кенг кўламли тадқиқот натижалари ҳам бунга тасдиқ бўлди. Унга кўра, Россияда 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларнинг интернетдан фойдаланиш кўрсаткичи анча юқори эканлиги маълум бўлди.

Мутахассисларнинг қайд этишича, ҳозирги боланинг биринчи электрон қурилмаси ўртача 5 ёшида, СИМ-картага эга бўлган биринчи гаджети эса тахминан 6-8 ёшда пайдо бўлмоқда. Бу кўрсаткичларнинг юқорилиги, болаларнинг ижтимоийлашув жараёни ва кундалик ҳаётида рақамли воситаларнинг аҳамияти ортиб бораётганидан далолат беради.

Ёш гуруҳлари бўйича интернет фаолиятига эътибор қаратадиган бўлсак, таҳлилчиларнинг фикрича, 11-14 ёшли болалар энг кўп интернетга тобе бўлиб қолмоқда. Бу ёшдаги болаларнинг 39 фоизи кунига 6-8 соатни интернет тармоғида ўтказади. Ундан кейинги ўринда турган 7-10 ёш гуруҳидаги болаларнинг деярли ярми, яъни 41 фоизи кунига 3-5 соатини онлайн муҳитда ўтказишади. Энг кичик ёшдаги, яъни 4-6 ёшли болаларнинг 43 фоизи эса интернетдан кунига икки соатдан кўп бўлмаган вақт фойдаланиши кузатилмоқда.

Болаларнинг онлайн муҳитдаги қизиқишлари ҳам таҳлил қилинган. Бу ёшдаги фойдаланувчиларнинг кўпчилиги мессенжерларда мулоқот қилиш (74%), ижтимоий тармоқларда фаолият юритиш (71%), турли мобил ўйинларда иштирок этиш (70%) ҳамда видеохизматлардаги кўнгилочар видеоларни кўриш (66%) билан машғул бўлади.

Тадқиқот шунингдек, ота-оналар болаларининг интернетдан фойдаланишига нисбатан қандай чоралар кўраётгани ҳақида ҳам маълумот берди. Маълум бўлишича, ота-оналарнинг 79 фоизи фарзандини интернетдаги эҳтимолий хавф-хатарлар ҳақида тушунтириш суҳбатлари ўтказиш билан чекланади. Респондентларнинг 59 фоизи болаларининг экран вақтига чеклов ўрнатишни афзал кўрса, 38 фоизи мунтазам равишда браузер тарихи ва қурилма фаолияти ҳақидаги маълумотларни текшириб боради.

Шу билан бирга, болаларнинг телефон орқали фаолиятида хавфсизлик билан боғлиқ яна бир муҳим жиҳат ҳам аниқланган. МТС ҳисоботига кўра, ҳар бир бола номаълум рақамларга ўртача ойига 17 марта қўнғироқ қилади. Бу ҳолат болаларнинг онлайн муҳитдаги хавфсизлиги учун махсус техник воситаларга эҳтиёжни оширмоқда. МТС бу муаммога ечим сифатида “Ҳимоячи” хизмати, "Мембрана Кидс" мобил иловаси ва "Менинг МТСим" иловасидаги "Оилавий гуруҳ" функциясини тақдим этмоқда. Ушбу воситалар ёрдамида ота-оналар фарзандларини онлайн фирибгарлик ва бошқа салбий таъсирлардан ҳимоя қилишлари мумкин.

Ҳозирда мазкур хизматларни синов тарзида 6 июнгача улаган барча фойдаланувчилар 30 кун давомида ушбу воситалардан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Бу ота-оналар учун яхши имконият бўлиб, фарзандларини хавфсиз интернет муҳити билан таъминлашлари учун қулай шароит яратади.

МТС тадқиқотида жами 2000 нафар респондент иштирок этган бўлиб, улар аҳолиси 100 минг кишидан зиёд бўлган шаҳарларда истиқомат қилувчи болаларнинг ота-оналари ҳисобланади. Шунингдек, компания ўз абонентларининг анонимлаштирилган маълумотлари асосида ҳам таҳлил ўтказган.

Мутахассислар таъкидлаганидек, замонавий болаларнинг рақамли олами билан узвий боғлиқликда яшаши табиий жараён бўлиб қолди. Бироқ, ушбу рақамли муҳитда болаларнинг хавфсизлиги ва уларнинг интернетга қарамлигининг олдини олиш ота-оналарнинг доимий эътиборини талаб қиладиган муҳим масалага айланмоқда. Шунинг учун бугунданоқ ота-оналар фарзандларининг рақамли дунёдаги ҳаётини назорат қилиш ва уларни хавф-хатарлардан ҳимоя қилишнинг самарали усулларидан фойдаланишлари керак. Бу орқали улар фарзандларининг соғлом рақамли муҳитда ўсиб-улғайишига ҳисса қўшган бўлишади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик болаларнинг ҳаёти интернет домига тушиб қолдими?