date
views 188

Франция ва Белгия Россия газига қарши санкцияга шошилмаяпти

Франция ва Белгия Россия газига қарши санкцияга шошилмаяпти
Европа Иттифоқининг Россиядан суюлтирилган табиий газ (ЛНГ) импортини тўлиқ тақиқлаш бўйича режалари Франция ва Белгия томонидан эҳтиёткорлик билан қарши олинмоқда. Ушбу икки давлат Брюсселда илгари сурилаётган янги санкциялар пакетини қўллаб-қувватлашга ҳали тайёр эмаслигини билдирган.

Маълум қилинишича, Европа Комиссияси Россия газига тўлиқ эмбарго жорий қилиш бўйича янги ташаббус ишлаб чиқмоқда. Аммо бу ҳаракат айни пайтда Европада Россия ЛНГсининг энг йирик харидорлари ҳисобланган Франция ва Белгия томонида жиддий қаршиликка учрамоқда.

Франция томони санкциялар кучга киришидан олдин уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларини чуқур ўрганишни талаб қилмоқда. Париж расмиийлари айни дамда Россия гази ўрнини босувчи муқобил энергия манбаларини аниқлаш ва импорт тармоғини қайта йўналтириш бўйича стратегик режа ишлаб чиқмоқда.

Белгия ҳукумати эса ушбу санкциялар сабаб юзага келиши мумкин бўлган муҳим иқтисодий хавфларни чуқур таҳлил қилиш учун махсус ҳисобот тайёрлашни режалаштирган. Расмийлар бу масалада қабул қилинадиган қарор фақат пухта асосланган таҳлиллардан сўнг маълум бўлишини билдирган.

Мутахассислар фикрича, Россияга қарши навбатдаги газ эмбаргоси Европа энергетика хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса, қиш мавсумида энергия таъминотида узилишлар ва нархларнинг ошиш хавфи инобатга олинмоқда.

Шу боис, Франция ва Белгия санкцияларни бирданига қабул қилиш эмас, балки узоқ муддатли ва мувозанатли ечимлар асосида ҳал қилиш тарафдори бўлиб қолмоқда. Европа Иттифоқида бу борада келгуси ҳафталарда муҳим музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция ва Белгия Россия газига қарши санкцияга шошилмаяпти