
Хитой олимлари томонидан сўнгги кунларда жуда жиддий хавотир уйғотувчи вирус — HKU5-CoV-2 аниқланди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ушбу вирус COVID-19'дан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин ва у инсон ҳаёти учун юқори даражада таҳдид солади.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, вирус илк бор кўршапалакларда қайд этилган. Аммо унинг айрим штаммлари инсонга юқиши мумкинлиги шубҳасиз тасдиқланган. Яъни, вирус потенциал равишда одамлараро тарқалиш қобилиятига эга.
Энг қизиғи ва бироқ безовта қилувчи жиҳати шундаки, вирус илк бор айнан 2019 йилда коронавирус пандемияси бошланган Ухан шаҳридаги лабораторияда аниқланган. Бу эса, ўз-ўзидан жаҳон илмий жамоатчилигида эҳтиёткорликни янада оширишига сабаб бўлди.
Айни пайтда вирус устидан жиддий назорат ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Олимлар вируснинг генетик тузилиши ва унинг инсон организмига таъсирини синчиклаб ўрганмоқда. Бироқ, тадқиқотчилар шуни аниқ айтишмоқдаки: агар ҳозирданоқ керакли чоралар кўрилмаса, HKU5-CoV-2 глобал миқёсдаги навбатдаги пандемияга сабаб бўлиши мумкин.
Эпидемиологлар бу вируснинг тарқалишига қарши илк босқичдаёқ қатъий назорат механизмларини жорий этиш кераклигини таъкидлашмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаро тиббиёт агентликлари бу маълумотни диққат билан кузатишни бошлаб юборган.
Zamin.uz таҳририяти HKU5-CoV-2 билан боғлиқ барча сўнгги маълумотларни тезкор равишда ёритишда давом этади. Янги таҳдидлар фонида жамоатчиликка энг асосий тавсия — хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ва расмий ахборот манбаларини кузатишдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар