date
views 36

Германия полициясига электрошокер — жамоат хавфсизлиги учун янги қадам

Германия полициясига электрошокер — жамоат хавфсизлиги учун янги қадам
Германияда полиция фаолиятини янада самарали қилиш мақсадида муҳим ўзгаришлар кутилмоқда. Ички ишлар вазири Александр Добриндтнинг сўзларига қараганда, мамлакат полициясига электрошокерлардан расман фойдаланишга рухсат бериш бўйича ҳуқуқий база ишлаб чиқилаяпти.

Унинг таъкидлашича, электрошокерлар нафақат ҳуқуқбузарларни тезкорлик билан нейтраллаш, балки ўқотар қуролларсиз вазиятни назоратга олиш имконини ҳам беради. Шу билан бирга, электрошокерлар инсонга етказиладиган шикаст даражаси жиҳатидан дубинка ва ўқотар қуроллардан камроқ хавфли ҳисобланади.

Добриндт бу чорани полиция ходимларининг жамоат жойларидаги хавфсизлигини таъминлашда муҳим ва замонавий восита деб таърифлади:

“Бугунги кунда полиция ходимларига нисбатан таҳдидлар кўпайган. Электрошокерлар айнан шундай вазиятларда инсон ҳаётини ҳимоя қилиш учун мос ва зарур қурол ҳисобланади.”

Шу билан бирга, барча ҳудудлар бу ташаббусни бирдек қўллаб-қувватлаётгани йўқ. Бавария ички ишлар вазири Йоахим Херман бу ускуналарнинг самарасига шубҳа билдирган бўлса, Қуйи Саксония ИИВ раҳбари Даниэла Беренс эса танқидий муносабатда бўлди.

Айни пайтда Германиянинг айрим ҳудудлари — Берлин, Гессен, Рейнланд-Пфалц ва Шимолий Рейн-Вестфалияда электрошокерлар амалда қўлланиб келинмоқда. Янги қарор орқали эса бу тажриба мамлакат бўйлаб кенг жорий этилиши мумкин.

Таҳлилчилар фикрича, ушбу янгилик полициянинг оператив имкониятларини оширади, бироқ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан муҳокама ва хавотирларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия полициясига электрошокер — жамоат хавфсизлиги учун янги қадам