date
views 71

Грета Тунбергни ҳам тўхтатишди: Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган кемани ҳибсга олди

Грета Тунбергни ҳам тўхтатишди: Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган кемани ҳибсга олди
Исроил ҳарбийлари Ғазога инсонпарвар ёрдам олиб кетаётган Италия кемасини ушлаб қолди. Ушбу кемада дунёга машҳур швед фаоли Грета Тунберг ҳам бор эди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар тарқатди.

Кема “Озодлик флотилияси коалицияси” ташаббуси билан йўлга чиққан бўлиб, унда жаҳонга машҳур экофаоллар, шу жумладан Европарламент депутати Рима Ҳассан ҳам иштирок этган. Улар Ғазога ҳаётий муҳим воситалар – озуқа ва тиббиёт воситаларини етказиб беришни мақсад қилган эди.

Бортдаги фаолларга кўра, кема халқаро сув ҳудудида тўхтатилган. Исроил денгиз флоти дронлар ёрдамида кемани ўраб олган ва унинг устига оқ модда – эҳтимол зарарли ёки кўришни қийинлаштирадиган кимёвий модда сепилган. Шу пайтда алоқа узилган, радио орқали эса безовта қилувчи товушлар янграган.

“Агар сиз бу видеони кўраётган бўлсангиз, демак, биз Исроил ҳарбийлари томонидан халқаро сувларда ҳибсга олинганмиз”, – деди Тунберг бортдан олдиндан тайёрланган видеомурожаатида.

Исроил расмийлари кема бортдагиларга сув ва сендвич тарқатилганини тасдиқловчи видеоларни тарқатган бўлса-да, “Озодлик флотилияси” бундай ёндашувни “ўғирлаш” сифатида баҳолади.

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац бунга муносабат билдирар экан: “Мен Мадлен кемасининг Ғазога етиб бормаслиги учун барча чораларни кўриш буйруғини бердим”, – деди.

Айтиш керакки, бу Исроил томонидан инсонпарвар ёрдам ташишга қилинган илк тўсиқ эмас. Аммо бу сафар бортдаги йўловчиларнинг жаҳон миқёсидаги обрўси туфайли воқеа халқаро эътибор марказига айланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Грета Тунбергни ҳам тўхтатишди: Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган кемани ҳибсга олди