
10 июнга ўтар кечаси Украина ҳудуди яна жанг майдонига айланди. Россия қўшинлари навбатдаги хавфли ҳужумни амалга оширди — бу галги нишон Киев ва Одесса шаҳарлари бўлди. CNN телеканали хабарига кўра, Россия дронлар орқали кенг кўламли зарбалар берган ва бунда асосий урилишлар турар жой ҳудудларига йўналтирилган.
Киев шаҳар ҳокими Виталий Кличко сўзларига қараганда, пойтахтга ҳали ҳам дронлар қатнови тўхтамаган, ҳаво мудофааси тизимлари ярим тундан бери тинимсиз ишламоқда. Аҳоли метро бекатларига паноҳ излаб тушгани акс этган видеолар интернетда тарқалди.
Пойтахтнинг Деснианский, Оболонский ва Шевченковский туманлари зарбалардан жабр кўрган. Ҳозирча маълумотларга кўра, Киевда камида икки киши тан жароҳати олган.
Бундан ташқари, Одесса шаҳридаги туғуруқхонага ҳам бомба зарбаси берилгани қайд этилди. Маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, ушбу ҳужум оқибатида битта фуқаро ҳалок бўлган.
Аввалроқ 9 июнь куни Россия Украинага 479 та дрон орқали оммавий ҳужум қилганини маълум қилган эди. Ўша кунги зарбалар оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 80 нафардан ортиқ фуқаро жароҳатланган эди.
Бу каби дрон ҳужумлари Украина аҳолисининг ҳаётини издан чиқармоқда, жамоатчилик эса буни инсонпарварлик тамойилларига қарши ҳаракат, деб баҳоламоқда. Халқаро ҳамжамият эса ҳодисаларга нисбатан ўз муносабатини билдириши ва янги санкциялар юзасидан муҳокамаларни бошлаши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар