date
views 160

Россия ва КХДР ўртасида узоқ тўхтовсиз поезд қатнови тикланади

Россия ва КХДР ўртасида узоқ тўхтовсиз поезд қатнови тикланади
2025 йилнинг 17 июн санасидан бошлаб, “Россия темирйўллари” (РЖД) Пхенян ва Москва ўртасидаги тўғридан тўғри йўловчи қатновини қайта йўлга қўяди. Шунингдек, 19 июндан эътиборан Пхенян — Хабаровск йўналиши ҳам ишга туширилади. Бу ҳақда 9 июнь куни РЖДнинг расмий Telegram-канали орқали хабар қилинди.

РЖД маълумотига кўра, Пхенян — Москва қатнови ойига икки марта, Хабаровск билан эса ойига бир марта амалга оширилади. Бу сафарлар шубҳасиз, тарихий аҳамиятга эга, чунки Пхенян — Москва йўналиши дунёдаги энг узоқ тўхтовсиз темирйўл йўналишларидан бири ҳисобланади. Давлатлар пойтахтлари ўртасидаги масофа 10 минг километрдан ортиқ бўлиб, йўл вақти қарийб 8 кунни ташкил этади.

Маълумот учун, 2020 йил феврал ойида COVID-19 пандемияси сабабли Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги барча йўловчи темирйўл қатновлари тўхтатилган эди. Ордан тўрт йил ўтиб, энди қатновлар қайта тикланаётгани икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожланаётганидан дарак беради.

Айни пайтда, The Insider манбасига кўра, икки давлат ўртасидаги “Дўстлик кўприги” орқали сўнгги вақтларда Россия армияси эҳтиёжлари учун қурол-яроғ ва турли товарлар ташилиши кузатилмоқда. Бундай фаол темирйўл алоқаси сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ва КХДР ўртасида узоқ тўхтовсиз поезд қатнови тикланади