date
views 111

Москвада шифохонада ёнғин хавфи: 500 киши эвакуация қилинди

Москвада шифохонада ёнғин хавфи: 500 киши эвакуация қилинди
Россия пойтахти Москвада жойлашган Ички ишлар вазирлигининг Бош клиник госпиталидан 500 нафарга яқин бемор ва тиббиёт ходимлари шошилинч равишда эвакуация қилинди. Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, шифохона ертўласидаги сервер хонасида қисқа туташув рўй берган. Натижада бутун бинода электр таъминоти узилиб қолган ва хавфсизлик нуқтаи назаридан одамларни бинони тарк этишга мажбур бўлди.

Қутқарувчилар айни пайтда воқеа жойида иш олиб боришмоқда. Улар ёниб кетиш хавфини бартараф этиш ҳамда бинода қолганларни чиқариш ишларини амалга оширмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, эвакуация қилинганлар орасида 300 дан ортиқ бемор ва тахминан 170 нафар тиббиёт муассасаси ходимлари бор. Ҳозирча жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида ахборот келиб тушмаган.

Шу билан бирга, мутахассислар сервер хонасидаги ёнғин хавфини тўлиқ назоратга олганини маълум қилмоқда. Электр таъминотини тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ҳодиса юзасидан махсус тергов ишлари бошланган. Электр ускуналарининг техник ҳолати ва хавфсизлик талабларига қанчалик мослиги ўрганилади.

Бу каби вазиятлар тиббиёт муассасаларида хавфсизлик стандартларини янада кучайтириш заруратини кўрсатиб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада шифохонада ёнғин хавфи: 500 киши эвакуация қилинди