
Шимолий Ирландияда муҳожирларга қарши бошланган оммавий норозилик намойишлари полиция билан тўқнашувларга айланиб, жиддий тартибсизликларга сабаб бўлди. Баллимина шаҳрида рўй берган воқеалар оқибатида 17 нафар полиция ходими турли даражада тан жароҳати олди.
Маҳаллий полиция баёнотига кўра, душанба куни кечқурун Клонавон Терраси ҳудудида юз берган тартибсизликлар иккинчи кеча ҳам давом этган. Намойишчилар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига молотов коктейллари, тошлар, ғиштлар ва ҳатто фейерверклар отган. Натижада 17 полициячи жароҳатланган, улардан айримлари шифохонага ётқизилган.
Полиция беш нафар шахсни жиноий ҳаракатларда гумон қилиб қўлга олган. Ҳукумат органлари бу шахсларнинг шахсини аниқлаш ва воқеа тафсилотларини тергов қилиш ишларини олиб бормоқда.
Сешанба куни кечаси Белфаст, Лисберн, Колерайн ва Ньютаунэбби шаҳарларида ҳам норозиликлар қайд этилди. Полиция тун соат 1:00 гача тартибни тиклашга муваффақ бўлди. Айрим ҳудудларда намойишчилар ахлат қути ва бошқа иншоотларга ўт қўйган, полиция кучларига қарши тош отган.
Норозиликлар маҳаллий ОАВда муҳожирлар томонидан вояга етмаган қизга зўрлашга уринилгани ҳақида тарқалган хабарлардан сўнг бошланган. Жамоатчиликнинг қаттиқ ғазабига сабаб бўлган ҳолат юзасидан душанба куни икки нафар 14 ёшли ўсмир суд олдида жавоб берди.
Таҳлилчилар бу каби ҳодисалар фақат жиноий ишнинг ўзи билан чегараланиб қолмаслиги, балки кенг жамоатчиликда муҳожирларга нисбатан муносабатни ҳам ўзгартириши мумкинлигини таъкидламоқда.
Ҳозирда вазият тўлиқ назорат остига олингани айтилмоқда, бироқ хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳолда сақланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар