date
views 267

Харкивга кетаётган дронлар: болалар боғчаси ва мактаблар ўққа тутилди

Харкивга кетаётган дронлар: болалар боғчаси ва мактаблар ўққа тутилди
Россия армияси 12 июнь, пайшанбага ўтар кечаси Украинанинг иккинчи йирик шаҳри Харкивни яна ҳаводан нишонга олди. Қаттиқ портлашлар ва қуролли ҳужумлар натижасида шаҳардаги турли инфратузилма объектлари, мактаблар, болалар боғчалари ва кўп қаватли уйлар оғир шикастланди. Бу ҳақда шаҳар мэри Игор Терехов ва Харкив вилояти ҳарбий маъмурияти раиси Олег Синегубов маълум қилди.

Маълумотларга кўра, бир кеча давомида Россия ҳарбийлари Харкивга камида 12 та Shahed дрони орқали зарба берган. Улардан бири мактаб ҳудудига, иккинчиси эса кўп қаватли уйлар ёнидаги болалар майдончасига тушган. Шунингдек, фитнес марказ, турар жой бинолари ва муҳими — болалар боғчаси ҳам вайрон қилинган.

Шаҳар расмийларининг таъкидлашича, отишмалар натижасида камида 11 киши, жумладан, 4 нафар бола жароҳат олган. Ундан ташқари, ўнлаб автомашиналарга шикаст етган, мактаблар ва уйлар ойналари синган.

Бу билан чекланилмади — 11 июн, чоршанбага ўтар кечаси соат 00:31 дан 00:40 гача Россия Қуролли Кучлари томонидан Харкивнинг Слободской ва Основянский туманларига 17 та Shahed дрони орқали кенг кўламли ҳаво ҳужуми амалга оширилди. Ушбу ҳужум натижасида дастлабки маълумотларга кўра, 2 киши ҳалок бўлган, 54 киши жароҳатланган. Ярадорлар орасида 5 нафар бола бор.

Мэр Тереховнинг сўзларига кўра, бу ҳужумлар фақат қурилиш иншоотларига эмас, балки фуқаролар яшайдиган уйлар, жамоат транспорти, троллейбуслар, саноат объектлари ва муҳандислик инфратузилмаларига ҳам катта зарар етказган. Ёниб кетган автомобиллар, синган ойналар ва вайрон бўлган мактаб бинолари жанг ҳудуди манзарасини эслатмоқда.

Ушбу ҳужумлар нафақат Харкив аҳолиси, балки халқаро жамоатчиликнинг ҳам қаттиқ танқидига сабаб бўлди. Чунки тўғридан-тўғри фуқаролар яшайдиган масканлар, таълим муассасалари ва болалар масканларига зарба бериш Женева конвенцияларига зид ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Харкивга кетаётган дронлар: болалар боғчаси ва мактаблар ўққа тутилди