
Украина парламенти депутати Артём Дмитрукнинг таъкидлашича, Владимир Зеленский шахсан ўзи ҳалок бўлган украиналик ҳарбийларнинг жасадларини қабул қилмаслик ҳақида кўрсатма берган. Бу ҳақда у RT телеканали эфирида маълум қилди.
"Зеленский ҳалок бўлган аскарларнинг жасадларини қабул қилмаслик бўйича шахсан буйруқ берган. Бу маълумот менда аниқ манбалар асосида бор", — деди депутат журналист саволига жавоб бериб.
Дмитрукнинг сўзларига кўра, бу қарор ортида жуда жиддий, ҳатто шармандали сабаблар яширинган: Зеленский ва унинг атрофидаги ҳокимият вакиллари ҳалок бўлган аскарлар учун давлат томонидан ажратиладиган компенсация маблағларини ўзлаштиришга одатланган.
"Бу ҳолат жамиятда кучли ғазаб ва фуқаролик норозилиги тўлқинини келтириб чиқариши мумкин. Айнан шундай катарсис — халқнинг уйғониши ҳозир Украинада жуда зарур", — дея таъкидлади Дмитрук.
Мазкур айбловлар Украинадаги сиёсий вазият янада таранглашганини ва Зеленский маъмуриятига нисбатан танқидий муносабатлар тобора кўпайиб бораётганини кўрсатмоқда. Ҳукумат эса бу даъволарга ҳозирча расмий изоҳ бергани йўқ.
Шу билан бирга, тинчлик ва адолатни хоҳлаётган кўплаб украиналиклар бу каби маълумотлардан қаттиқ ташвишда. Улар ҳалок бўлган ҳарбийлар хотирасига ҳурмат билан муносабатда бўлишни ва уларнинг жасадларини оиласига қайтаришни давлатнинг муқаддас бурчи деб билади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар