
Мидда Шарқдаги сиёсий вазият янада кескинлашмоқда. Исроил расмийлари эҳтимолий хавфларга қарши жиддий тайёргарлик кўраётганини аниқ баён қилмоқда. Хусусан, Исроил ва Эрон ўртасида кенг кўламли қуролли тўқнашув рўй бериш эҳтимоли ортиб бораётган бир пайтда, Исроил ҳукумати ҳар қандай сценарийга тайёр эканини маълум қилди.
Бу ҳақда Исроил бош вазири девонининг маслаҳатчиси Дмитрий Генделманнинг сўзларига таянган ҳолда хабар берилмоқда. Унинг таъкидлашича, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш йўлида барча чоралар кўрилмоқда.
"Исроил ҳар қандай ривожланишга тайёр", — деди Генделман, Эрон билан тўлиқ миқёсли можаро рўй бериши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб бериб.
Унинг сўзларига кўра, Исроил биринчи навбатда ўз миллий ҳарбий салоҳиятига таянади. Бу — ҳам мудофаа, ҳам ҳужум қобилиятларини назарда тутади.
Генделман, шунингдек, Исроил ташқи ёрдамга қараб қолмаслигини, барча шароитларда мустақил ҳаракат қилиш имкониятига эга эканини алоҳида таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталарда Исроил ва Эрон ўртасидаги сиёсий муносабатлар янада таранглашган. Минтақада юз бераётган воқеалар ва сиёсий баёнотлар икки давлат ўртасида кескин зиддиятлар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда.
Мутахассислар фикрича, агар вазият баттар издан чиқса, бу нафақат икки давлат, балки бутун минтақадаги хавфсизлик мувозанатига жиддий таҳдид солиши мумкин.
Шу боис, расмий Тель-Авив ҳар қандай эҳтимолий ривожланишни олдиндан инобатга олган ҳолда, ҳарбий ва сиёсий тайёргарлик чораларини кўрмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар