07:35 / 29.11.2016
5 822

Янукович: Украинадаги урушни ҳозирги раҳбарият бошлаган

Янукович: Украинадаги урушни ҳозирги раҳбарият бошлаган

Украинанинг сбоиқ президенти Виктор Янукович судда иштирок этиб, "Еврамайдан" кунларидаги Украинадаги ихтилофни бугун ҳокимият юқорисида ўтирганлар бошлаганини айтди.

Янукович 2013-2014 йиллар қишидаги воқеаларни таҳлил қилиб, айнан "евромайдан" етакчилари, жумладан ҳозирги бош прокурор Юрий Луценко томонидан биринчи марта қўлларга қуролларни олишга чорлов янграганини айтди. "Қуролли қаршилик кўрсатиш, президент қароргоҳига бориш чақириқларини Луценко ва "майдан"нинг бошқа раҳбарлари ўз нутқларида айтган", деб айтмоқда Янукович.

Януковичнинг айтишича, айнан шу чақириқлар ўша кунларда ҳукумат ва мухолифат вакиллари билан имзоланган ва "вазиятдан тинч чиқиш имониятини бериши мумкин бўлган" келишувни амалга оширишга халақит берган.

"Афсуски, шундай бўлдики, бу радикаллар 21 февралдан 22 февралга ўтар кечаси давлат муассасаларини, кейин эса президент қароргоҳини қўлга олдилар ва Киевдаги вазиятдан норози бўлаётган шарқ ва жанубдаги аҳолини бостиришга тайёргарлик кўра бошладилар. Бу эса бу ҳудудларда одамларнинг ўзлари ва оилаларини ҳимоя қилиш имкониятини қидира бошлашларига олиб келди. Шу тариқа уруш бошланди. Украинадаги урушни ҳозирги ҳокимият бошлаган", деб айтди Янукович.


Янукович "майдан"да қурбонлар пайдо бўлишидан ким манфаатдор бўлгани ҳақидаги саволга қон тўкилишларга жавобгарликни ўша кунлардаги қаршилик ташкилотчиларига юклади. "Фамилияларни суд маълум қилиши керак, агар у қачондир бўлса. Бироқ сиёсий жавобгарлик "майдан"нинг барча етакчилари зиммасидадир. Бу "майдан" етакчиларига нафли бўлган, улар кейин куч билан ҳокимиятни эгаллаб олганлар", деб таъкидлаб ўтди собиқ президент.

Янукович вазиятнинг бундай тус олишидан у ва унинг жамоаси манфаатдор бўлмаганини таъкидлаб ўтди ҳамда қурбонлар оилаларига мурожаат қилди: "Мен сизлардан кечирим, мен бу фожиа бўлмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қилганимни тушунишингизни сўрамоқчиман", деб ўз сўзларини якунлади Янукович.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янукович: Украинадаги урушни ҳозирги раҳбарият бошлаган