
Яқин Шарқда вазият янада кескинлашмоқда – Эрон Исроилга ҳужум қилишда унга ёрдам берган давлатларга кучли жавоб зарбаси беришга тайёр эканини маълум қилди. Маҳаллий ва халқаро нашрларда тарқалган хабарларга кўра, Эрон бу таҳдидни Франция, Буюк Британия ва АҚШга очиқ огоҳлантириш сифатида етказган.
Fars агентлигининг маълум қилишича, Эрон расмийлари ўз ҳудудига қилинган ҳар қандай зўравонликка жавобан, Исроилнинг минтақадаги иттифоқчилари — яъни Форс кўрфазидаги Америка ва Исроил базалари, шунингдек, Яқин Шарқда жойлашган АҚШ ҳарбий базалари ва Қизил денгиздаги ҳарбий кемалар ҳам нишонга олиниши мумкинлигини таъкидлади. Теҳрон бу давлатларни нафақат сўз билан, балки амалий зарбалар орқали ҳам огоҳлантиришга тайёр эканини билдирмоқда.
Вазиятга туртки бўлган асосий воқеа – 13 июнга ўтар кечаси Исроил Эрон ҳудудидаги ядро ва ҳарбий инфратузилма объектларига кенг кўламли зарбаларни амалга оширди. Оқибатда, расмий маълумотларга кўра, Эрондаги юқори лавозимли ҳарбийлар ва ядро соҳасидаги олимлардан бир нечтаси ҳалок бўлди. Жами 78 киши ҳалок бўлгани, 320 нафардан зиёд одам жароҳатлангани қайд этилди. Афсуски, қурбонлар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.
Эрон ушбу зарбаларга жавобан 13 июнь куни кечқурун Исроилга қарата ракеталар отгани ҳақида расмий баёнот берди. ОАВ маълумотларига кўра, ушбу жавоб натижасида 4 киши ҳалок бўлди ва 70 дан ортиқ одам турли даражада тан жароҳати олди.
Шу тариқа, минтақадаги хавотир ва кескинлик янада ортмоқда. Эроннинг аниқ ва очиқ таҳдиди нафақат Исроилга, балки унинг стратегик ҳамкорлари бўлган Франция, Британия ва АҚШга ҳам йўналтирилгани – Яқин Шарқда ҳар қандай янги уруш ёки тўқнашув кенг масштабдаги халқаро оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Бугунги вазиятда ҳар бир тараф ўта эҳтиёткор ва масъулиятли бўлиши талаб этилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар