date
views 372

Исроил зарбаси АҚШ–Эрон музокараларига нуқта қўйдими? Энди нима бўлади?

Исроил зарбаси АҚШ–Эрон музокараларига нуқта қўйдими? Энди нима бўлади?
Исроилнинг ҳужумлари АҚШ–Эрон музокараларини батамом йўққа чиқариши мумкин. Бемисл босим остидаги Эрон музокарага қайтадими? Минтақанинг бошқа давлатлари бу конфликтга қандай муносабат билдиряпти? Kun.uz студиясида – сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов, Шавкат Икромов ва Шуҳрат Расул шарҳи.

Шавкат Икромов: Эроннинг дастури бўйича АҚШ билан музокаралари бевосита Исроил манфатлари билан боғлиқ. Доналд Трамп музокаралар давомида Эрон томонидан муносиб жавобни 60 кун кутамиз ва бизнинг шартларимизга рози бўлиши керак деган. Айтилган муддат тугаб, 61-кун, яъни 13 июндан бошлаб ҳарбий ҳаракатлар бошланиб кетди.

Музокаралар давом этиши ҳозир сўроқ остида турибди. Лекин шунақа маълумотлар борки, Эрон урушни узоқ давом эттира олмайди. Исроил ҳар қандай ҳаракатларини АҚШ билан ҳамкорликда олиб боради ва Эрон бу урушдан чиқиш учун ҳам аввал Қўшма Штатлар билан келишувга эришиши керак.

Шунинг учун ҳам Эрон номақбул шароитларда ядровий музокараларга қайтиши мумкин. Лекин Эрон томонидан ҳозир берилаётган маълумотларда ядровий музокаралар маълум вақт тўхтайди дейиляпти. Ҳарбий тазйиққа учраган Теҳрон бундай шароитда музокараларни давом эттирмайди деган фикрдаман.

Камолиддин Раббимов: Саудия ташқи ишлар вазири Исроилнинг ҳужумини оқлаб бўлмас, очиқ-ойдин ва ўта қақшатқич агрессия деб таърифлади. Саудия Арабистони Эроннинг тарафини олмаяпти, аксинча Ар-Риёд ўзидан қўрқа бошлади, чунки бу операция орқали агар шундай қудратли бўлган Эрон қақшатқич зарбага учратаётган бўлса, масофа ва жойлашув жиҳатдан Исроилга яқин Саудия ҳам кун келиб Тел-Авивнинг бундай зарбаларига учрамаслигини ҳеч ким кафолатламаган.

Саудия Арабистони минтақадаги араб давлатларининг лидери ва аксарият ҳукуматлар унга эргашади. Туркия ҳам жуда қаттиқ баёнот беряпти. Чунки Яқин Шарқда кейинги бир ярим йилдан ортиқ вақт мобайнида Ғазода бўлган ҳолат буларнинг кўпининг кўзини очди аслида. Исроилнинг асосий мақсади – босқичма-босқич катта Исроил давлатини ташкил қилиш.

Фотоколлаж: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил зарбаси АҚШ–Эрон музокараларига нуқта қўйдими? Энди нима бўлади?