date

АҚШдан Исроилга огоҳлантирувчи сигнал: Бункер бомбалари муҳокамада

АҚШдан Исроилга огоҳлантирувчи сигнал: Бункер бомбалари муҳокамада
Яқин Шарқда кескинлик яна ошмоқда. АҚШ маъмурияти Теҳроннинг ядровий дастурига босим ўтказиш мақсадида радикал чораларни муҳокама қилмоқда. Ахиос нашрининг хабар беришича, Қўшма Штатлар Исроилга юқори даражадаги зарба берувчи бункер бустер бомбаларини етказиб бериш масаласини кўриб чиқмоқда.

Манбаларга кўра, бу бомба турлари айнан Эроннинг ерости ядровий объектлари — хусусан, Фордо иншоотини нишонга олиш учун зарур восита сифатида баҳоланмоқда. Мазкур қурол турларининг Исроилда мавжуд эмаслиги ҳам АҚШнинг ҳарбий ёрдам кўламини яна-да ошириши мумкинлигини англатади.

Эроннинг ядровий фаолияти юзасидан навбатдаги дипломатик музокаралар айнан шу ҳафта бўлиб ўтиши кутилмоқда. Шу боис АҚШнинг Исроилга бундай қуролни бериш эҳтимоли халқаро босим стратегиясининг бир қисми сифатида кўрилмоқда.

Геосиёсий таҳлилчилар бу ҳаракатни нафақат Эрон, балки бутун минтақадаги кучлар мувозанатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муҳим омил сифатида қайд этишмоқда.

Мутахассислар фикрича, ҳарбий куч воситалари билан таҳдид қилиш ўрнига, музокаралар орқали ядро хавфсизлигини таъминлаш устувор йўл бўлиши лозим. Шу билан бирга, АҚШнинг бу ҳаракати Эрон томонидан ҳам кескин жавобга сабаб бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Вазият кескин тус олаётган бир пайтда, халқаро ҳамжамият дипломатик ечимларга устуворлик беришга чақирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШдан Исроилга огоҳлантирувчи сигнал: Бункер бомбалари муҳокамада