date

Исроил уч кунда Эрон ракеталарининг учдан бирини йўқ қилдими?

Исроил уч кунда Эрон ракеталарининг учдан бирини йўқ қилдими?
Яқин Шарқдаги зиддият яна даҳшатли босқичга ўтмоқда. Исроил "Қайтаётган шер" деб номланган ҳарбий операция давомида Эроннинг ракеталар имкониятларини кескин заифлаштирганини эълон қилди. Расмий Тель-Авив маълумотларига кўра, уч кунлик ҳаво ҳужумлари натижасида Эроннинг учириш қурилмаларининг учдан бир қисми йўқ қилинган.

Исроил Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Теҳрон жами 60 та баллистик ракетани ишга туширишни мўлжаллаган, аммо 20 таси учирилишидан олдинёқ йўқ қилинган ёки учиш пайтида тасирсизлантирилган. Исроил томони буни кенг кўламли ҳужумни олдини олиш йўлида катта муваффақият деб баҳоламоқда.

Шу билан бирга, Исроил расмийлари Эрон 8 мингта ракета тўплаш орқали мамлакат ҳаво мудофаасини ўта юклашга уринаётганини таъкидламоқда. Исроил армиясининг таърифлашича, Эрон аҳоли яшаш ҳудудларини нишонга олмоқда, бироқ кузатувчилар сўнгги тўқнашувлар давомида Исроил ҳужумлари натижасида 220 дан ортиқ инсон, жумладан кўплаб аёллар ва болалар ҳалок бўлганини таъкидламоқда.

Расмий баёнотларга кўра, Исроил армияси 170 дан ортиқ стратегик объектни — ядро дастурига оид марказлар, ёқилғи омборлари ва мудофаа корхоналарини нишонга олган. Ҳужумлар вақтида ядро қуроли устида иш олиб борган 9 олим ҳалок бўлган. Эътироф этилишича, ушбу операция йиллар давомида тайёрланган, аммо бош вазир Биньямин Нетаньяху унинг режалаштирилиши 8 ойда амалга ошганини айтди.

Бу орада, Эрон Исроил томонидан айтилган ракеталар йўқ қилингани ҳақидаги даъволарга ҳозирча муносабат билдирмади. Очиқ манбаларга кўра, Эрон 13 июндан бери 270 дан ортиқ ракета ва дрон учирган. Мамлакатда минглаб баллистик ракеталар ва юзлаб дронлар, жумладан Shahed-136 тури мавжудлиги қайд этилмоқда. Аммо бу арсеналга етказилган зарар даражаси ҳали аниқ эмас.

КСИРнинг собиқ қўмондони Мохсен Резаи сўзларига қараганда, ҳозирча Эрон эски ракета турларини ишлатган, ваҳоланки, келгуси зарбалар “анча кучли” бўлиши мумкин. Унинг фикрича, ҳали Эроннинг ҳақиқий кучлари тўлиқ фаоллашмаган.

Эрон олий раҳбари Оятулло Али Хоманаий эса камдан-кам учрайдиган мурожаатида Исроилни “урушни бошлаганликда” айблаб, унинг оқибатлари оғир бўлишини айтди. У “сионист режим тиззасига йиқилади” дея қаттиқ жавоб беришга ваъда берди.

Эрон томони зарбаларни “кучли ва аниқ қасос” сифатида баҳоламоқда ва Исроил ёки унинг иттифоқчилари тажовузни давом эттирса, “янги босқичдаги ҳужумлар” амалга оширилишини огоҳлантирмоқда. Ушбу ҳаракат "Ҳақиқий ваъда III" номи билан тарихга кириб боряпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил уч кунда Эрон ракеталарининг учдан бирини йўқ қилдими?