
Янги ҳафта Вашингтонда юқори даражадаги муҳокамалар билан бошланди. Оқ уйда ўтказилган ёпиқ йиғилишда Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий амалиёт масаласи кўриб чиқилди. Аммо манбаларга кўра, натижада радикал қарор қабул қилинмади — АҚШ Эронга зарба бермасликка қарор қилди.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, йиғилиш пайтида Теҳронга қарши операция қилиш масаласи муҳокамадаги бир нечта сценарийлардан бири бўлган. Бироқ АҚШ раҳбарияти ҳозирча қатъий қарор қабул қилишдан ўзини тийган.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бундай муҳокама ўзиёқ минтақадаги кескинлик даражасини янада оширди. Чунки бу билан АҚШ Эрон масаласини ҳарбий йўл билан ҳал қилиш имконини жиддий тарзда кўриб чиқаётгани маълум бўлди.
Аввалроқ ABC News телеканали ушбу масалада Вашингтоннинг Исроилга ҳарбий кўмак бериш-бермаслик борасидаги қарорини яқин 24-48 соат ичида қабул қилиши мумкинлигини маълум қилган эди. Шунингдек, Исроилнинг 12-канали орқали тарқатилган маълумотга кўра, Исроил расмийлари ҳам АҚШ томонидан амалиётда иштирок этиш эҳтимоли юқори деб ҳисобламоқда.
Шу пайтга қадар Эрон расмийлари ҳарбий таҳдидларга кескин жавоб қайтарилишини таъкидлаб келмоқда. АҚШнинг ҳозирча ҳеч қандай зарба бермаслик ҳақидаги қарорини эса таҳлилчилар вазиятни назорат остида сақлашга уриниш сифатида баҳоламоқда.
Халқаро ҳамжамият эса ушбу сиёсий тортишувларнинг урушга айланиб кетмаслиги учун ҳар икки томондан мувозанат ва дипломатик ёндашув талаб қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар