date

Лондон АҚШ–Эрон зиддияти ортидан огоҳлик ҳолатига ўтди

Лондон АҚШ–Эрон зиддияти ортидан огоҳлик ҳолатига ўтди
Буюк Британия расмийлари Яқин Шарқда кескинлашиб бораётган вазият туфайли юқори огоҳлантириш ҳолатига келтирилди. Бу ҳақда нуфузли Financial Times нашри ҳукуматдаги манбаларига таянади.

Маълум қилинишича, Бош вазир Кир Стармер бошчилигида ўтказилган Favqulodda вазиятлар бўйича ҳукумат қўмитаси — Cobra йиғилишида АҚШнинг Эронга нисбатан эҳтимолий ҳарбий зарбаси муҳокама қилинган. Қўмита аъзолари вазиятни “жуда беқарор ва хавфли” деб баҳолаган.

Йиғилишда асосий эътибор АҚШ президенти Дональд Трамп (эгаллаб турган тақдирда) Исроилни қўллаб, можарога тўғридан-тўғри аралашишга қарор қилса, Британиянинг Ҳинд океанидаги Чагос архипелагида жойлашган Диего-Гарсия ҳарбий базасидан фойдаланиш имкониятига қаратилган. Бироқ, FT манбаларига кўра, бундай операцияга Лондон томонидан аниқ розилик билдирилмаган ва Вашингтон ҳам ҳозирча аниқ таклиф киритмаган.

Financial Times ёзишича, Буюк Британия бугунгача Эрон ва Исроил ўртасидаги кескин муносабатлардан четда туришга муваффақ бўлган. Манбаларнинг таъкидлашича, Лондон “Теҳрондаги элчихона ёпилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатдан воз кечиш” позициясини ушлаб турибди.

Британия ҳукумати вакили журналистлар саволларига жавобан "гипотетик операция" ҳақидаги тафсилотларни муҳокама қилишдан бош тортган.

Халқаро майдонда юзага келаётган янги зиддият сиёсий тенглик ва хавфсизлик мувозанати учун жиддий синов бўлиб, Европа вакиллари вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондон АҚШ–Эрон зиддияти ортидан огоҳлик ҳолатига ўтди