
Россия президенти Владимир Путин Россия–Украина можароси “имкон қадар тез ва, энг муҳими, тинч йўл билан” якун топишини исташини маълум қилди. Бу ҳақда у Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида жаҳон ахборот агентликлари раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда баён этди.
“Биз муаммони сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдоримиз. Жанглар давом этишини хоҳламаймиз. Лекин, афсуски, Украина томони ва унинг Ғарбдаги иттифоқдошлари бу масалада бошқача йўл тутаётганини кўряпмиз”, — деди Путин.
Унинг сўзларига кўра, Россия бир неча бор музокараларга тайёр эканини билдирган, бироқ Киев ва уни қўллаб-қувватлаётган давлатлар тинчлик йўлидан юришни хоҳламаяпти.
"Бизга айб қўяётганлар кўп, лекин тинчликка эришиш учун аввало икки томон ҳам ўзаро ҳурмат ва ҳозирги реалликни қабул қилиши керак", — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.
Путиннинг ушбу баёноти халқаро доирада турли муносабатларга сабаб бўлмоқда. Кузатувчилар бу сўзларни Россиянинг муноқишани музокаралар орқали ҳал қилишга уриниши сифатида баҳолаётир. Аммо Украина ва Ғарб давлатлари позицияси ҳозирча ўзгаришсиз қолмоқда.
Можаронинг қанча давом этиши ва унинг қандай тугаши ҳали номаълум. Бир нарса аниқ: тинчлик ҳар икки халқ учун ҳам муҳим ва шошилинч масалага айланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар