
Жаҳон сиёсий саҳнасида яна жиддий ва хавфли даъволар янграмоқда. Миллий Эрон—Америка кенгаши раҳбари Жамол Абдининг сўзларига кўра, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШни Эронга қарши кенг кўламли урушга тортиш мақсадида президент Дональд Трампни шунчаки алдаган. Ушбу фикр Al Jazeera томонидан тарқатилган ва у халқаро экспертлар орасида катта шов-шувга сабаб бўлди.
Абдининг таъкидлашича, Трампнинг Эронга нисбатан кескин баёнотлари ва кескин қарорлари ортида аниқ стратегия эмас, балки Исроилнинг дипломатик манипуляциялари туриши мумкин. Эксперт бу ҳолатни "Нетаньяхунинг сиёсий найранги" деб баҳоламоқда. Унга кўра, Трампнинг бир қарашда беқарор ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳаракатлари ортида Эронни қаттиқ босим остида қолдириш ва уран бойитиш дастуридан тўлиқ воз кечишга мажбурлаш каби мақсадлар ётади.
— Менимча, Трамп ўзини жаҳл билан қарор қабул қилувчи, телба сиёсатчи сифатида намоён этмоқда. Бу орқали у Эронга "таслим бўлишдан ўзга йўл қолмаган" деган сигнални юбормоқчи, — деди Абди ўз интервьюсида.
Маълумотларга кўра, Оқ уй Трамп президентлик даврида икки ҳафта ичида Эронга нисбатан ҳарбий зарба бериш эҳтимолини муҳокама қилган. Гарчи бу қарор кейинчалик музокара имкониятлари сабабли қайта кўриб чиқилган бўлса-да, бу каби интилишлар халқаро сиёсатда хавотир уйғотмоқда.
Таҳлилчилар фикрича, агар бу каби даъволар ҳақиқатга тўғри келса, у ҳолда АҚШ ташқи сиёсатида жиддий манипуляциялар бўлган, демакдир. Бундай вазиятлар эса фақат икки томоннинг эмас, балки бутун минтақанинг хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин.
Zamin.uz таҳририяти вазият ривожини кузатишда давом этади. Қўшимча маълумотлар ва таҳлиллар учун биз билан қолинг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар